RU

Последние новости

10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  1 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  2 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  5 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  4 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  9 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  22 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  18

"Бунёдкор" академияси таъмирдан чиқарилади Новости

"Бунёдкор" академияси таъмирдан чиқарилади

Теги :  "Бунёдкор"
Кеча тушдан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг ишчи гуруҳи «Бунёдкор» академияси ҳудудини назоратдан ўтказди.

Кеча тушдан сўнг «Бунёдкор» футбол клубининг ишчи гуруҳи «Бунёдкор» академияси ҳудудини назоратдан ўтказди. 2012 йилнинг 28 сентябрь куни фойдаланишга топширилган академиямизда ортда қолган йиллар давомида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Шу сабабли машғулот майдонларидан тортиб, кийим алмаштириш хоналари-ю, академия ҳудуди, футболчилар истиқомат қиладиган хоналар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. «Бунёдкор» фубол клуби директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ барча машғулот майдонлари, кийим алмаштириш хоналари, академия биносини кўздан кечириб, барча камчиликларни диққат билан ўрганиб, бажарилиши шарт бўлган ишларни режага киритди, масъул инсонларга тегишли кўрсатмалар ва вазифалар белгилаб берилди.

- Хабарингиз бор, «Бунёдкор» академияси 2012 йил фойдаланишга топширилган. Бу муддат ичида академиямиздаги қатор жиҳозлар, инвентарлар, майдонлар ва ҳатто асосий биномизнинг том қисмлари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Буни тўғри тушуниш лозим. Зеро, ҳар қандай буюмнинг яроқлик муддати бўлади, қолаверса, ўша муддат якунига етмасидан аввал ҳам қисман таъмирдан чиқарилади. Аммо «Бунёдкор» академиясида деярли 10 йил давомида капитал таъмир бўлмаган. Натижада ўз-ўзидан жиҳозлар эскирган, фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Биз клубимиз президенти билан маслаҳатлашган ҳолда академиямизга жиддий эътибор беришни, таъмирдан чиқаришни олдимизга бош режа қилиб олдик. Боиси, клублар молиявий томондан ўз-ўзини таъминлаш, ҳукуматимиз томонидан ажратиладиган ҳомийларнинг пулига тўлиқ қараб бўлиб қолмаслик мақсадида йиллик бюджетнинг камида 30 фоизини ўзи топиш йўлига ўтаётган экан, академиямиздан чиққан иқтидор эгалари бу борада бизга ёрдам беради. Ўз вақтида Сардор Рашидовнинг трансферидан яхшигина сумма ишлаб топган «Бунёдкор» ўтган йили Жасур Жалолиддинов орқали ҳам ўз бюджетини бойитди, қарздорликлардан қутилди. Айтмоқчиманки, академиямиз биз учун молиявий таъминот манбаи. Бизга яна шундай футболчилар керак. Шундай экан, академиямиздаги шароитларни жаҳон стандартларига мос ҳолатга олиб чиқишимиз шарт! Биз ишчи гуруҳ билан академиянинг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқдик. Асосий ҳомиймиздан ташқари, маркетинг йўналиши бўйича ҳамкорларимиздан тушадиган пуллар эвазига тез орада академиямизда капитал таъмирлаш ишларини бошлаймиз, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика