RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

"Бунёдкор" академия: икки жамоамиздан икки хил натижа Новости

"Бунёдкор" академия: икки жамоамиздан икки хил натижа

Футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” академиясининг “Бунёдкор-А” жамоаси ўз майдонида РКОР вакилларини қабул қилган бўлса, яна бир жамоамиз “Бунёдкор-Б” меҳмонда “Пахтакор” билан куч синашди.

2003 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 3:1
Пахтакор - Бунёдкор-“Б” 3:2
Энг кичик ёш тоифасидаги жамоалар ўйинида бунёдкорчиларнинг биринчи таркиби РКОР устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Гарчи биринчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида кечган бўлса-да, иккинчи бўлим аввалиданоқ мезбонлар ўйинида ғалабага иштиёқ устунлик қила бошлади. Натижада ёш “қалдирғочлар” рақиб посбонини уч бор ранжитишга эришдилар.
Иккинчи жамоамиз Бунёдкор-“Б” меҳмонда ҳаракат қилишига қарамай ёш пахтакорчиларга муносиб қаршилик кўрсатишди. Жамоамиз икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олишига қарамай якунда мезбонлар битта тўп фарқи билан ғалаба қозонишди.

2002 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 11:0
Пахтакор – Бунёдкор-“Б” 2:0
Иккинчи ўйинда Бунёдкор-“А” вакиллари меҳмонларни футболда камдан-кам ҳолатларда учрайдиган ҳисобда мағлубиятга учратишди – 11 :0! Ҳисобдан ҳам кўриниб турибдики, ўйинда тўлиқ устунлик мезбонлар томонида бўлди. Таъкидлаш жоизки, ёш бунёдкорчиларнинг айнан шу ёш тоифасидаги жамоаси халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Халқаро тажриба эса ички биринчиликда жамоамиз вакилларига қўл келмоқда.
Бунёдкор-“Б” иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда эҳтиётсизлик оқибатида ўтказиб юборилган икки гол мезбонларга уч очкони тақдим этди.

2001 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 0:1
Пахтакор – Бунёдкор-“Б” 6:0
2001 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар ўйинларида академиямизнинг икки вакили ҳам мағлубиятга учради. Бунёдкор-“А” ўз майдонида кичик ҳисобда ютқазган бўлса, яна бир вакилимиз меҳмонда йирик 0:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

2000 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 9:0
Пахтакор – Бунёдкор-“Б” 5:1
Яна бир голлар шоусини 2000 йилда туғилган тарбияланувчилар намойиш этиб беришди. Ўйинда тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилган ёш бунёдкорчилар рақиб дарвозасини жавобсиз 9 бор нишонга олишди ва РКОР яна бир йирик мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.
Бунёдкор-“Б”нинг мағлубиятли серияси яна давом этиб, бу гал ҳам жамоамиз йирик мағлубиятни тан олди. Ўйинда йўл қўйилган хатолар кейинги учрашувларда ўз ечимини топади, деб умид қиламиз.

1999 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 3:0
Пахтакор – Бунёдкор-“Б” 2:0
Шу кунга белгиланган ўйинлар орасидаги яна бир қизиқарли учрашув мезбонлар ғалабаси билан якунланди. РКОР вакиллари қанча ҳаракат қилишмасин мезбонларга муносиб қаршилик кўрсата билмади. Ҳар икки бўлимда ҳам жамоамиз устунликни қўлдан бой бермади ва якунда мағлубиятга учради. Ўйинда дарвозаларга киритилган учта гол ҳам стандарт вазиятлар натижасида юзага келтирилди.
Бунёдкор-“Б” меҳмонда яна мағлубиятга учради ва уч очкодан маҳрум бўлди. Икки тўп фарқи билан мезбонлар устунликка эришишди.

1998 йил
Бунёдкор-“А” – РКОР 7:2
Куннинг энг охирги ўйини ҳам мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Бошқа ўйинлардан фарқли ўлароқ, бу ўйинда РКОР иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Икки бўлимда дарвозалар жами 9 бор ишғол қилинди ва мезбонлар 7:2 ҳисобида ғалабага эришди. Пахтакор – Бунёдкор-“Б” ўйини бошқа муддатга қолдирилди.

Кейинги тур ўйинлари 14 сентабрь куни бўлиб ўтади ва унда академиямизнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келишади.

Санжар Исматов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика