RU

Последние новости

13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  9 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  5 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  7 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0 Новости

“Бунёдкор-97” - “Гулистон-97” 5:0

12 сентябрь куни олий ва биринчи лига жамоаларининг футбол мактаблари ўртасидаги анъанавий тарзда ўтказиладиган баҳслар давом этди.
Шу куни “Бунёдкор” ўз майдонида “Гулистон”ни қабул қилди. Ёдингизда бўлса, ПФЛ бу йилги баҳсларда жамоаларнинг 1997-1998 йилдаги болалари иштирок этиши лозимлигини белгилаб қўйганди. Бунёдкор футбол мактабида бўлган баҳсда “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. 

Дастлабки дақиқалардан икки жамоа ҳужумга зўр беришди. Айниқса, илк дақиқалардан “Гулистон” футболчиларининг қарши ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Майдон марказида ҳаракат қилган “Гулистон” футболчиси Илҳом Анорқулов шерикларини бир нечта қулай вазиятга олиб чиқди. Бироқ, қилинаётган уринишлар самара бермади. “Бунёдкор” ҳам ўз майдонида ўйнаётганлигини унутиб қўймади ва қатор ҳужумлар қилди. Фақат, ҳал қилувчи зарбага келганда икки жамоадан ҳам омад юз ўгирди. “Гулистон” мураббийи Аббос Эргашев кўпроқ шогирдларидан хушёрлик билан ҳаракат қилишларини талаб қилди. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” жамоаси вакиллари гол уришлари осон бўлмади. Ниҳоят, биринчи таймнинг сўнгилларида мезбонлар ўз мақсадларига эришди. Қанотдан етказилиб берилган тўпдан сўнг, “Бунёдкор” ҳужумчиси бош билан зарба бериб, ҳисобни очди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, яна қанотдан узатилган тўпдан кейин, “Бунёдкор” ҳисобни янада оширди, 2:0. Иккинчи таймда ёш қалдирғочлар янада кўпроқ ҳужумга зўр беришди ва натижада учта тўп киритишди. Аббос Эргашев ҳам танаффусдан кейин, таркибни кучайтириш истагида ўзгартиши қилди. Бу ўзгаришлар эса амалда ўз самарасини бермади.

Учрашувдан кейин меҳмонлар устози Аббос Эргашевнинг фикрларини тингладик:
Аббос Эргашев (“Гулистон” мураббийи): - Ўйин анча қизиқарли тарзда ўтди. Биринчи таймни яхши бошлагандик. Дастлабки 20-дақиқа оралиғида тенгма-тенг тўп сураётгандик. Кейин, рақибнинг ҳужумлари натижасида гол қўйиб юбордик. Кейин яна хатоларга йўл қўйганлигимиз ҳисобни йириклашиб кетишига олиб келди. Бунёдкор футболчилари ҳам кучли эканлигини кўрсатишди.

- Ўйин шундай ҳисоб билан якунига етишини олдиндан тахмин қилганмидингиз?
- Йўқ, албатта. Агар ҳисобни бундай кўриниш олишини билганимизда, учрашувга келмасдик ҳам. Биз камида дуранг учун майдонга чиққандик. Ҳарқалай шунга умид қилгандик. Боя айтиб ўтганимдек, бир нечта хатоларимиз сабабли, мағлубиятга учрадик. Бўлмасам, учрашувда тенглик келтира олишимиз ҳам мумкин эди.

- Қолган баҳслардан нималарни кутяпсиз?

- Иложи борича ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда, биз икки уйда ва битта сафарда ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу беллашувларда ғалаба қозона оламиз. Шогирдларимни кучига ишонаман, кейинги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.


“Бунёдкор” – “Гулистон” - 5:0
Бунёдкор футбол мактаби.
“Гулистон”:
Сардор Мўминов, Йўлдош Ғофуров, Шаҳзод Турдибеков, Дониёр Қосимов, Бобур Нўъмонжонов, Диёр Ҳазратқулов, Илҳом Анорқулов, Рустам Ҳазратқулов, Миржалол Мамасолиев, Иззатбек Абдуваҳобов, Ботир Бегимқулов.
Захирадан тушганлар: Азамат Саидов, Шоҳруҳ Тўҳтабоев, Дилшод Насруллаев, Исмоил Нуриддинов, Бекзод Анорбоев.


Иззатбек Абдуваҳобов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика