«Бунёдкор» 21 март куни «Қизилқум» билан ўйнайди
19 мар 2019 14:59
Новости
«Бунёдкор» 21 март куни «Қизилқум» билан ўйнайди
Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан «қалдирғочлар» кечадан яна машғулотларга киришди.
Олти нафар футболчи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида иштирок этаётгани сабабли машғулотларда қатнашмаётган бўлса, Улуғбек Абдуллаев жароҳатини даволатмоқда.
Режага кўра, индинга «Бунёдкор» назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб Суперлига вакили «Қизилқум» жамоаси. Навоий клубига қарши ўйин қайси майдонда бўлиб ўтиши ва соат неччида бошланиши тўғрисида алоҳида маълумот берамиз.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» Суперлиганинг 2-тур ўйинида «Пахтакор»га қарши майдонга тушади. Беллашув 31 март куни бўлиб ўтади.
Комментарии