RU

Последние новости

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  0 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  5 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

“Бунёдкор-2” Биринчи лигадаги ўрнини сақлаб қолди Новости

“Бунёдкор-2” Биринчи лигадаги ўрнини сақлаб қолди

“Бунёдкор” фарм-клуби Биринчи лигада қолиш вазифасини уддалади.
Бугун ЎФФ суъний қопламали майдонида “Бунёдкор-2” ва Жиззахнинг “Ғаллакор-Автомобилчи” жамоалари ўртасида Биринчи лигада қолиш учун баҳс бўлиб ўтди.

Мурод Отажонов устозлик қилаётган ёш “қалдирғочлар” рақибларига қараганда анчайин чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этишди. “Ғаллакор-Автомобилчи” аъзолари биринчи бўлимда бир мунча рақобатга дош берган бўлсалар-да, ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалигида тўлиқ устунлик “Бунёдкор-2”да бўлди.

Даставвал учрашувнинг 13-дақиқасида Миржамол Қосимов дарвозабон устидан тўпни ошириб, жудаям чиройли гол муаллифига айланган бўлса, кўп ўтмай ҳимоячимиз Боситжон Раҳимов кутилмаганда автогол муаллифига айланиб, ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди. Иккинчи бўлимда эса Исломжон Қобилов, Даврон Мамажонов ва Шахбоз Тожибоев “Бунёдкор-2”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминловчи голларга муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, муҳим баҳсда ёш “қалдирғочлар” ғалабани қўлга киритишиб, Биринчи лигадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди.

“ҒАЛЛАКОР-АВТОМОБИЛЧИ” – “БУНЁДКОР” 1:4 (1:1)
Голлар:
Миржамол Қосимов 13 (0:1), Боситжон Раҳимов 25 автогол (1:1), Исломжон Қобилов 47 (1:2), Даврон Мамажонов 79 (1:3), Шахбоз Тожибоев 84 (1:4)
Огоҳлантиришлар: Азизбек Маликов 30, Азамат Мадалиев 36, Собитжон Хайруллаев 54
Амалга оширилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов 55 (дарвозабон)
“Ғаллакор-Автомобилчи”: 1.Ином Хонимқулов, 4.Ботир Холлиев, 5.Достон Баҳромов, 7.Бахритдин Раҳмонқулов, 8.Азизбек Маликов, 10.Зафар Нарзиқулов (С), 12.Азамат Мадалиев, 13.Жасур Ҳасанов, 19.Мадаминбек Хожибоев, 20.Собитжон Хайруллаев
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Бекзод Бахритдинов, 6.Эргаш Раҳмонқулов, 9.Мухритдин Сайфиев, 11.Иззатилло Шавкатов, 17.Аслиддин Мелибоев, 23.Фердауз Фарҳодов
“Бунёдкор”: 1.Зафар Сафоев (С), 3.Шахбоз Тожибоев, 4.Миржамол Қосимов, 9.Боситжон Рахимов, 11.Жавохир Эсонқулов, 13.Исломжон Қобилов, 16.Хуршид Ғиёсов, 19.Азизбек Мамазоитов, 20.Сардорбек Азимов, 21.Фарҳод Намозов, 24.Даврон Мамажонов
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Турсун Раҳимбердиев, 7.Муҳаммад Қаҳрамонов, 8.Санжар Қодирқулов, 17.Суннат Абдуллажонов, 18.Вячеслав Пурак, 29.Владислав Нуриев
Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент) – 8,4, Х.Мирзааҳмедов (Тошкент) – 7,4, Т.Галеев (Тошкент) – 8,6, И.Гармашов (Тошкент) – 9
4 ноябрь. ЎФФ суъний қопламали майдони. 226 томошабин
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика