RU

Последние новости

12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  0 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  4 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди Новости

«Бунёдкор» 150 миллион сўм билан мукофотланди

2013 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларида ғолибликни қўлга киритган Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан 150 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди.

2013 йилги мавсум арафасида, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар 2013 йилги Регламентига Ўзбекистон Чемпионати ғолиби ва Кубок соҳибини пул мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги бандлар киритилган эди.

Шунга асосан, Регламентнинг 14.1-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани учун 100 миллион сўм, Регламентнинг 14.6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиққани учун 50 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули «Бунёдкор» футбол клубига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида «Бунёдкор» футболчилари Қаршининг «Насаф» жамоасини мағлубиятга учратган, 8 ноябрь куни якунига етган Олий Лига-2013 баҳсларида, сўнгги турга қадар изма-из таъқиб этиб борган «Локомотив» ва «Насаф» жамоаларини ортда қолдириб, ўз тарихида бешинчи марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика