RU

Последние новости

14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  0 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  6 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  3 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  0 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  3 10:53«Ман Сити» тарбияланувчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин  3 10:24Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди  15 09:50Клаудио Раньери Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берди  5 09:21«Арсенал» Германия терма жамоаси аъзосини ёзда текинга қўлга киритиши мумкин  1 08:53Месси келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  4 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  4

Бундеслига старт олмоқда. "Бавария" - "Вольфсбург". ПРЕВЬЮ Новости

Бундеслига старт олмоқда. "Бавария" - "Вольфсбург". ПРЕВЬЮ

Бугун дунёнинг энг қизиқарли чемпионати ҳисобланиб келинадиган Бундеслиганинг янги 2014/2015 мавсумига старт берилади.

Германия чемпионатининг янги мавсумини амалдаги чемпион Мюнхеннинг "Бавария" ҳамда Вольфсбург шаҳрининг "Вольфсбург" жамоалари ўртасидаги учрашув очиб беради.  

Бугунги баҳс ҳар иккала жамоалар учун қийин кечиши табиий. Сабаби, мавсум боши бўлганлиги туфайли, жамоалар етарли ўйин амалиётига эга эмаслар ва футболчиларнинг спорт формаси ҳали оптимал ҳолатга келиб улгурмаган. Хосеп Гвардиола жамоаси таркибида мавсум бошидан муаммолар етарлича ва клуб бу ҳолатни тўғри тушуниб турибди. "Бавария" етакчилари Бастиан Швайнштайгер, Франк Рибери, Хави Мартинез, Тьяго Алькантара каби футболчиларда жароҳат бор ва улар мавсум бошини ўтказиб юборишлари аниқ. Шунингдек, Арьен Роббен яқиндагина клуб машғулотларига келиб қўшилди ва жамоа билан ўқув-назорат ўйинларининг кўп қисмини ўтказиб юборди. Айни пайтда голландиялик футболчи ўз жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида шуғулланмоқда. "Вольфсбург"га қарши ўйинда унинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги сўроқ остида турибди. Томас Мюллер ҳам ҳозирда мавсумга тўлиқ тайёр эмас. Лекин у бугунги баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.


Мавсумлар оралиғида жамоа сафига янги келиб қўшилган Роберт Левандовски, Хуан Бернат, Себастьян Роде каби футболчилар мавсумга тайёргарлик қисмини яхши ўтказишди ва ўртоқлик ўйинларида ўзларининг яхши жиҳатларини имкон қадар кўрсатишга интилишди.  Дортмунднинг "Боруссия" клубидан азалий рақиблари сафига ўтган кучли "снайпер" Роберт Левандовски ушбу мавсумда "Бавария" жамоасининг олдинги чизиғидаги асосий қурол бўлиши аниқ.  
Янги мавсумга тайёргарликлар жараёнида Гвардиола жамоасини янги схема асосида ўйнатиб келди. Унга кўра, футболчилар майдонда 3-4-2-1 кўринишида жойлашишади. Пепнинг ўртоқлик баҳсларидаги кутилмаган қарорлар сифатида Давид Алабанинг марказий ҳимояда ўтказилиши бўлганди. Ушбу қарор Германия суперкубоги учун "Боруссия Д"га қарши кечган баҳсда ўзини оқламаганди. Бугунги беллашувда ҳам Алаба марказий ҳимояда ўрин олиши аниқ эмас. Чунки узоқ муддатли жароҳатидан фориғ бўлган Хольгер Бадштубер майдонга тушадиган бўлса, Давид Алаба ўз-ўзидан чап қанотга ёки марказий ярим ҳимоя чизиғига ўтиши мумкин.


Умуман олганда, "Вольфсбург"га қарши ўйинда Гвардиола таваккалга қўл урмаслиги ҳам мумкин. Сабабики, мавсумдаги илк ўйин муҳим ҳисобланади ва бу баҳсда синалган услубдан фойдаланишни афзал билиши ҳам мумкин. Етакчиларсиз кечадиган ўйинда янги ғояларни амалга ошириш кўп ҳам тўғри иш эмас. Айниқса рақиб тажрибали жамоа бўлса.  Бугунги беллашувда "Бавария" ўзининг эски услубида ўйнаш эҳтимоли ҳам кам эмас. Бугунги учрашувда "Бавария"га "Валенсия" сафидан ўтган Хуан Бернат бундеслигада дебют қилиши мумкин.

"Вольфсбург" жамоаси ўз таркибини "Анйтрахт"дан келган Себастьян Юнг, "Вердер" сафидан ўтган аарон Хант ва "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Никлас Бендтнер билан кучайтириб олди. Жамоа яқиндагина Германия кубогида доирасида "Дармштадт"га қарши баҳсда қийинчилик билан ғалаба қозонганди.  
Хеккинг бошчилигидаги "Вольфсбург" жамоаси рақиби "Бавария" каби  биринчи тур олдидан бир қатор йўқотишларга эга.
"Бўрилар" сардори ва етакчиси Диего Бенальо, Иван Перишич ва Кристиан Треш бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олишмайди. Иван Перишич яқиндагина операциядан чиқди ва у тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Шунингдек, Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Луис Густавонинг ҳам ўзининг собиқ клуби "Бавария"га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Ҳар иккала жамоаларда ҳам бир қатор йўқотишлар ва жароҳатланган футболчилар мавжуд. Чемпион старти олдидан эса барча жамоаларнинг имконияти деярли тенг ҳисобланади. Бугунги ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой кечиши аниқ. Мюнхеннинг "Бавария"си айни пайтда ўзининг оптимал формасида эмас. Бу ҳақида жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола изоҳ қолдириб, дастлабки икки ойда уларни қийин синовлар кутаётгани ва ҳар нарса руй бериши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.
"Вольфсбург" жамоаси ҳам мавсумни кўтаринки кайфият билан бошлаш иштиёқи баландлигини  яширмаяпти. "Бўрилар" ҳар қандай ҳолатда ҳам ижобий натижа учун кураш олиб боришлари тайин. 



Қолгани бугунги бўладиган учрашувда ҳал бўлади. Бундеслига ўзининг янги карвонини йўл чиқармоқда. Ушбу чемпионатни кузатиб боринг, зерикиб қолмаслигингиз аниқ.

Бундеслига, 1-тур.

"Бавария" - "Вольфсбург"


"Альянц-Арена" Мюнхен.
Бош ҳакам
: Феликс Цвайер (Берлин).

Трансляция: ("НТВ ПЛЮС Футбол")

Тахминий таркиблар:

"Бавария": Нойер, Боатенг, Данте, Бадштубер, Бернат, Лам, Алаба, Роббен, Мюллер, Гётце, Левандовски.

"Вольфсбург": Грюн, Родригез, Налдо, Кнохе, Янг, Гилавоги, Маланда, Хант, Арнолд, де Бруйне, Олич. 

Учрашув бошланиш вақти: 23:30 (Тошкент вақти билан)

Бундеслиганинг биринчи туридан ўрин олган бошқа ўйинлар эртага давом эттирилади.

Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика