Бундеслига. “Герта” ва “Гамбург” ўртасида плей-офф учрашуви бўлиб ўтди
24 мая 2022 09:15
Новости
Бундеслига. “Герта” ва “Гамбург” ўртасида плей-офф учрашуви бўлиб ўтди
Бундеслига ўтиш баҳсида “Герта” сафарда “Гамбург”ни 2:0 ҳисобида енгиб, юқори элитада қоладиган бўлди.
Жамоалар ўртасида ўтган илк учрашувда “Гамбург” 1:0 натижаси билан зафар қучганди.
Берлинликлар таркибида Дедрик Бойата ва Марвин Платтенхардт рақиб дарвозасини ишғол этишди. Учрашув охирларида эса меҳмонлар аъзоси Лука Тузар иккинчи сариқни олиб, майдонни тарк этди.
“Гамбург” 2018 йилдан бери илк бор Бундеслигага қайтиш имконини қўлдан чиқарди. Бунгача эса клуб 55 йилдан буён олий дивизиондан тушиб кетмаганди.
Аввалроқ, “Вердер” ҳамда “Шальке” Бундеслига 2022/23 йилги мавсумида қатнашиши маълум бўлиб улгурганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии