RU

Последние новости

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким Новости

Бундеслига: "Der Klassiker"да голлар-шоуси ёхуд "Бавария" якка ҳоким

Бундеслиганинг 11-турининг марказий баҳсида "Бавария" Дортмундда зафар қучди.

Юпп Хайнкес келганидан кейин Бундеслигада 4та ўйин ўтказган "Бавария" барчасида ғалабага эришди.

Аввалига "Фрайбург" йирик ҳисобда таслим этилди. Кейинчалик меҳмонда "Гамбург" устидан ғалаба қозонилди. Ўтган турда ҳам марказий ўйинда "Бавария" ўз уйида "Лейпциг"ни ишончли тарзда мағлуб этганди. Бу сафар эса Дортмундда чемпионлик учун курашдаги яна бир асосий рақиб доғда қолдирилди.

Юпп Хайнкес келганидан сўнг жамоа ички чемпионатда ажойиб самарадорликни намойиш этмоқда. Тўплар нисбати: 11-1.

"Сигнал Идуна Парк"даги баҳсда Бошш бошчилигидаги "Боруссия" ўйин бобида ёмон кўринмади. Аммо майдон эгалари ташкил этган ҳужумларни жароҳатланган Нойерни алмаштириб турган Свен Ульрайх бартараф этишни уддасидан чиқди.

Аввалига Обамеянг, кейинчалик Ярмоленко ва Кагавада гол уриш учун қулай вазиятларга юзага келганди. Лекин "Боруссия" жамоаси вазиятларни голга айлантиришда муаммога дуч келаётганини яна бир бор исботлади.

"Бавария" эса Юпп Хайнкес тайёрлаган режани тўлиқ бажаришни уддасидан чиқди.

Аввалига Тиаго Алькантара-Хамес-Роббен "трио"си томонидан ташкил этилган комбинациядан кейин голландиялик қария Роббен ўз услубида дарвозани ишғол қилди.

Танаффусга чиқиш чоғида Роберт Левандовски Киммихнинг ўнг қанотдан оширган тўпига заргарона зарба бериб таблодаги ҳисобни 0:2га етказди.

Танаффусдан сўнг ҳар иккала жамоа яна бир биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

Давид Алабанинг пасидан кейин Левандовски собиқ жамоасига қарши ўйинда ўзининг дублини нишонлаган бўлса, мезбонлар "Бавария"нинг учта голига Бартранинг ягона ва чиройли голи билан жавоб қайтаришди - 3:1.

Шу тариқа пешқадам "Бавария" Дортмундда "Боруссия"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва Германияда якка ҳокимлигини мустаҳкамлади.

"Боруссия" ушбу мағлубиятдан кейин 20 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни "Шальке" билан бўлишиб турибди. "Ганновер"ни мағлубиятга учратган "Лейпциг" эса 22 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Бундеслига, 11-тур. Турнир жадвали

Боруссия Д – Бавария 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар:0:1 – 16 Роббен, 0:2 – 37 Левандовски, 0:3 – 67 Алаба, 1:3 – 88 Бартра.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос (Толян, 42), Шмельцер, Бартра, Топрак, Кастро, Вайгль, Пулишич, Кагава (Гетце, 68), Ярмоленко (Санчо, 80), Обамеянг.

Бавария –Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба (Рафинья, 74), Мартинес (Руди, 81), Роббен, Киммих, Хамес (Видаль, 84), Алькантара, Коман, Левандовски.

Огоҳлантириш:Шмельцер (9), Топрак (59), Алаба (65), Мартинес (75).


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика