RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  1 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  923 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  10 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  8 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  19 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади Новости

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида 5-тур ўйинлари старт олади.

Немис чемпионати гегемони "Бавария" Мюнхенда "Аугсбург"ни қабул қилади. Дастлабки 4та турда 4та ғалабага эришган Нико Ковач бошчилигидаги жамоа ҳафта ўртасида ҳам ғалабага эришиб мухлисларини хурсанд қилишга уринади.

Охирги 7та ўзаро ўйинда "Бавария" "Аугсбург"ни фақат мағлуб этган. Сўнгги бор 2015 йил "Аугсбург" сенсацион тарзда Мюнхендан 3 очко билан қайтган эди. Бугунги куннинг марказий ўйини Бременда бўлиб ўтади. Унда ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган икки клуб "Вердер" ва "Герта" тўқнаш келади.



Ҳужумчи Ведад Ибишевич етакчилигидаги "Герта" 10 очко билан иккинчи, Клаудио Писарро бошчилигидаги "Вердер" 8 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Герта" ярим ҳимоячиси Ондрей Дуда 4та ўйинда 4та гол уриб ҳозирда Бундеслигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистонда туғилган Антон Вальдемар ўйнаётган "Ганновер" ўз мухлислари қаршисида ўтган ҳафта ЕЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилган "Хоффенхайм"ни қабул қилади.

Германиянинг амалдаги вице-чемпиони "Шальке-04" учун янги мавсум дахшатли даражада омадсиз тарзда бошланди - 4та ўйин, 4та мағлубият ва мусобақа жадвалида сўнгги ўрин. Бугун Доменико Тедеско бошчилигидаги жамоа "Фрайбург" меҳмони бўлишади. 


Бундеслига. 5-тур. Мусобақа жадвали
25 сентябрь.
21:30 "Вердер" - "Герта"  ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Бавария" - "Аугсбург" ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Ганновер" - "Хоффенхайм"
23:30 "Фрайбург" - "Шальке-04"

*Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика