Бундеслига. Жаҳон футболида баҳорнинг энг муҳим тўқнашуви (превью)
26 мая 2020 17:47
Новости
Бундеслига. Жаҳон футболида баҳорнинг энг муҳим тўқнашуви (превью)
Тур марказий ўйинида "Боруссия Дортмунд" "Сигнал Идуна Парк"да "Бавария"ни меҳмон қилади.
Der Klassiker! Сўнгги ўн йилликда Германиядаги асосий қарама-қаршилик бўлиб, чемпионлик пойгаси фонида яна жиддий аҳамият касб этмоқда. Дортмунднинг "Боруссия"си интрига учун курашаётган бўлса, "Бавария" одатдагидек уни бошқалардан олиб қўймоқчи. Бу ерда ҳеч тинчлик бўлмайди-да.
Жамоаларнинг ҳолати
Рақиблар орасида атиги 4 очколик фарқ бор – амалдаги чемпион 61 очко билан пешқадам, "Боруссия" эса 57 очко билан 2-поғонада. "Бавария"нинг бироз устунликка эга томони бор, бу ўйин олдидан хотиржамликни ҳис қилишга имкон беради – мезбонлар мағлубиятга учраган тақдирда жадвалдаги биринчи ўринни бой бермайди.
Умуман олганда, жамоаларнинг ҳозирги ҳолатлари жуда ўхшаш. Ханси Флик қўл остидаги "Бавария" кам ютқазмоқда, клуб охирги марта декабр ойининг бошида Мёнхенгладбахда таслим бўлганди. Қолаверса, охирги 13 учрашувда очколар фақат "Лейпциг"га қарши ўйинда йўқотилган, холос.
Дортмундда ҳам худди шундай статистика мавжуд, фақат Люсьен Фавр шогирдлари битта турда дуранг ўйнамаган, аксинча, "Байер"га маҳлуб бўлган. Аммо ҳозир уларда 6 серияли ғалаба ва уйда идеал ўйин кўрсатиш қобилияти бор.
Турнир жадвали
Бугунги ўйинлар рўйхати ва уларни намойиш этадиган телеканаллар
Муҳим эслатмалар
"Боруссия"нинг бу ўйинда қоқилишга ҳаққи йўқ. Чунки бу ерда нафақат турнир мотивацияси, балки клубнинг ўз нуфузи ҳам ўртага тикилган. Жамоа кўп йиллар давомида немис футболида рақобат яратишга ҳаракат қилиб келмоқда, аслида "Бавария" учун ягона ва ҳаммага кўриниб турадиган таҳдид Дортмунд томонидан қилинади, лекин Дортмандга ҳар сафар нимадир етишмайди. Ўтган мавсумда улар яна ютқазишганди ва Бундеслига иккинчи даврасида катта тафовут билан ортда қолгандилар.
Ҳозир Фавр йигитлари 8 йил олдинги чемпионликни қўлга киритиш умидидан бошқасига эга эмаслар – улар карантиндан олдин Чемпионлар Лигаси ва Германия кубогидан чиқиб кетишганди. Шунингдек, Фавр таъкидлаганидек, жамоа биринчи даврадаги мағлубиятни унутган, бироқ ўч олиш ҳисси ҳеч қаерга кетмаган.
Айни пайтда дортмундикларнинг устунлик тарафи борлиги айтилмоқда. Улар қишда иккита позицияни кескин равишда кучайтириб, бошқача ўйнай бошлашди. Марказга Эмре Жан, олдинги чизиққа Эрлинг Холанд олиб келинди. Фавр 3 ҳимоячили схемага ўтгани боис жамоа деярли биринчи марта тўлиқ имкониятларини намойиш қила бошлади.
"Бавария"нинг айрим муаммолари бор. Чемпион жамоа Ханси Флик раҳбарлигида ажойиб ривожланди, у ўйиндаги барча камчиликларни бартараф этиб, аввалги енгилликка қайтди, аммо ҳали тактик жиҳат ўзгарди деб айта олмаймиз. "Бавария" ягона тизимда, мукаммал мувозанатда ушлаб турилмоқда ва фақат айрим кичик ўзгартиришларга қўл урилмоқда. Флик форс-мажор ҳолатларида ҳали ўзини намоён қилмади. У ўйин давомида кўплаб алмаштиришларни амалга оширмайди, синалган таркибга ишонади ва ўйинни ўзгартирмайди.
Маълумот учун, жамоалар шу пайтгача ўзаро 69 марта ўйин ўтказган. Шулардан 19 тасида “Боруссия Д” ғалабага эришган бўлса, 32 та ўйинда “Бавария”нинг қўли баланд келган, 18 марта эса дуранг қайд этилган.
Даҳшатли статистика. “Бавария” Бундеслигада 17 ўйиндан буён ютқазмаяпти (16 ғалаба, 1 дуранг).
Хуммельс ўйнашга тайёр, аммо Тиаго...
Жангдан олдин иккала жамоа ҳам расмий равишда жиддий йўқотишларга дуч келишди. Аксель Витцель узоқ вақт давомида жароҳатини даволаш билан банд бўлди, у фақат якшанба куни биринчи марта машғулотларга киришди ва ўйин қайдномасига киритилиши кутилмоқда. Айни пайтда ҳимоячилар Нико Шульц ва Дан-Аксель Загаду ҳамон лазаретда. Жамоа сардори Марко Ройс ҳатто мавсум охиригача ўйнамайди деган миш-мишлар ҳам бор. Лекин яхши янгиликлар мавжуд. Шанба куни жароҳатга йўлиққан ҳимоячи Матс Хуммельс сафга қайтган ва ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.
"Бавария" унчалик яхши ҳолатда эмас. Клуб учта асосий ўйинчисидан айрилган – Никлас Зюле, Корентен Толиссо ва Фелиппе Коутиньо - улар аниқ ўйнашмайди. Афсуслунарлиси, улар орасига яна бир киши, Тиаго қўшилди. Майдон марказида испаннинг ўрни билиниши аниқ.
Оқшомнинг асосий дуэли - Левандовски vs. Холанд
Ханси Флик ўйин олдидан жуда тўғри пайқаб, Левандовски ва Холандни солиштиришга ҳали жуда эрта эканлигини айтди. Аммо ҳамма барибир бунга амал қилмайди ва барча уларнинг дуэлини кутмоқда.
Роберт "Боруссия"га қарши ўтказган 19 ўйинида 18 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Олдинги 4 учрашувда камида дубл қайд этган. У ҳозир жароҳатидан тузалиб, энг юқори спорт формада бўлиб турибди.
Параллел равишда Эрлинг Холанд мухлисларни ҳаяжонга солмоқда, бу йигит жуда самарали ўйин кўрсатиб, Дортмунд жонига оро киряпти. У ПСЖга гол урди ва энди навбатдаги синов остонасида турибди.
Алоҳида айтиш керакки, иккинчи давра жадвалида Холанд Левандовскидан икки голга олдинда.
Мутахассислар фикрича, бу оқшомнинг ягона дуэли эмас. Чунки яна бир кураш Томас Мюллер ва Жейдон Санчо ўртасида кечади. Биринчи даврада англиялик футболчи ёмон ўйнаганди, уни Альфонсо Дэвис бутунлай "ёпиб қўйганди". Санчо яқинда жароҳатдан қайтди ва шанба куни майдонга тушиб, голли пас узатди. "Бавария"да бу борада Томас Мюллер танаффусдан кейин 1+1 статистикани амалга оширди ва ассистентлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди.
Бундеслиганинг энг яхши тўпурарлари
Мураббийларнинг ўйиндан олдинги фикрлари
Агар бўлажак учрашувни биринчи даврадаги ўйин билан таққосласак, ҳозир биз жамоамизга кўпроқ мос келадиган бошқа схема бўйича ўйнаяпмиз. Бундан ташқари, қишда иккита футболчи билан таркиб кучайтирилди. Ноябрь ойида "Бавария" билан нима бўлганини бутунлай унутдик. Ўшанда ёмон ўйнагандик, лекин бу ҳақда бошқа ўйламайапмиз", - "Боруссия Д" бош мураббийи Люсьен Фавр.
Икки буюк жамоанинг бир-бирига қарша ўйнаши жуда зўр. "Боруссия" қишда яхшигина кучайди. Бу клуб Европанинг энг яхши жамоаларидан бири, биз яхши тайёргарлик кўришимиз ва бор кучимизни сарфлашимиз лозим", - "Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.
Тахминий таркиблар (Bild нашри)
“Боруссия Д”: Бюрки – Пишек, Хуммельс, Аканжи – Хакими, Дилейни, Жан, Геррейру – Брандт, Азар – Холанд
“Бавария”: Нойер – Павар, Боатенг, Алаба, Дэвис – Киммих, Горетцка – Гнабри, Мюллер, Коман – Левандовски
Икки энг яхши немис жамоаларининг эпик ва ақл бовар қилмайдиган жангини, бутун бир мавсумнинг тақдирини, лига чемпиони ким бўлишини белгилаб берадиган ўйинни ўзтказиб юборманг!
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.
Шерзод Нурматов тайёрлади.
Бундеслига турнир жадвали, тўпурарлар рўйхати ва турнир тақвими
Комментарии