RU

Последние новости

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  2 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  15 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  7 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  126 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  2 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  112 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади Новости

Бундеслига 2014/15 2014 йил 22 август куни старт олади

Куни кеча Гамбург шаҳрида Немис Футбол Иттифоқи (НФИ) нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда келаси мавсум учун бундеслига ва  Германия Кубоги мусобоқалари тақвими тасдиқланди.

Йиғилиш қарорига кўра 2014-2015 мавсум келаси йилнинг 22 август куни старт оладиган бўлди. 17-турдан сўнг, 19 декабрдан бошлаб жамоалар қишги таътилга чиқишади ва у 2015 йилнинг 30 январига қадар танаффус бўлади. Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувлари эса 2015 йил 23 май куни бўлиб ўтиши белгиланди. Мавсум якунида бўлиб ўтадиган ўтиш турнири санаси 27 май ва 3 июнь кунлари оралиғи этиб белгиланди. Ушбу минитурнирда бундеслигада сўнгги 3та ўринни банд этган жамоалар иккинчи бундеслиганинг дастлабки 3та поғонани эгаллаган жамоаларига қарши баҳс юритадилар.

Германия Кубоги мусобоқаси тақвимига ҳам бироз ўзгартириш киритилди. Унга кўра янги мавсумда кубок учрашувларининг биринчи давраси 15-18 август кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи давра ўйинлари бўлса 28-29 октябрь санасига белгиланган. Кейинроқ 2015 йилнинг 3 ва 4 март кунлари 1/8 финал учрашувлари ўтказилади. Чоракфинал 7-8 апрель, ярим финал эса 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтадиган бўлди. Германия Кубоги финал учрашуви 30 май куни Берлиндаги "Олимпиаштадион"да ўтказиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан бир ҳафта кейин айнан шу стадионда Чемпионлар Лигаси финал ўйини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика