RU

Последние новости

10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  3 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  2 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  13 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  26 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  4 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  45 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  24 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  570 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12

"Бундан ҳам камроқ ўйнайсан". Асосий таркибдан чиқарилган Пике ва бошқа юлдузлар Новости

"Бундан ҳам камроқ ўйнайсан". Асосий таркибдан чиқарилган Пике ва бошқа юлдузлар

Қани кетдик.

Дарвозабон


Кейлор Навас (ПСЖ) — 0 дақиқа


Бу ерда ва бундан кейинги ўйинчиларда фақатгина миллий чемпионатлардаги дақиқалар кўрсатилган. Афсуски, Навас ҳозирда "Наполи" дарвозасини қўриқламаяпти. Коста-рикалик мавсумнинг оғир қисмида Зелински, Лободка ва Кварацхелия чарчаган пайт, Спаллетининг чемпионлик учун асосий ўйинчилардан бўларди. Кейлор дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлайди, у ЖЧ-2022да испан, немис ва японларга қарши ўйнайди, аммо ҳозирча захирада ўтирибди. Доннарумма Гальтьенинг қўл остида Лига 1даги барча ўйинларда ҳаракат қилган ягона ўйинчи. Аммо, италиялик Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнамоқда, янги мураббий унга кўпроқ ишонч билдирмоқда. Навасни неаполликлар билан битим шартлари қониқтирмади, аммо бу хато — Париждан кетиш керак эди.



Ҳимоячилар


Жерар Пике ("Барселона") — 90 дақиқа


Ушбу мулоқот учун сабаб — Пикенинг Хави билан келишмовчилиги. Каталонияликларнинг ЖЧ ғолиби кийим алмаштириш хонасида ўйин амалиёти миқдоридан норозилигини маълум қилган ва мураббий бунга жавобан: "Энди сен бундан ҳам камроқ ўйнайсан" деган. Эрнандесга Пикенинг ёш талаба билан ишқий муносабат билан чалғигани ёқмаган, у бунгача Шакира билан ажрашган эди. Энди кўплаб рақобатчилар пайдо бўлди, испаннинг формаси эса идеалдан анча узоқда.



Харри Магуайр ("Манчестер Юнайтед") — 190 дақиқа


Магуайр Манчестерда боши берк кўчага кириб қолган, Варан ва Лисандро жуфтлиги эса ушбу мавсумда асосий бўлиши мумкин. Рафаэль Жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда, Лисандро эса тен Хагнинг ўйинчиси. Бир тарафдан, кийим алмаштириш хонаси унга тегишли эмас — Роналдунинг мақоми анча юқорироқ, иккинчи томондан Харри майдонда жуда кўп "қовун туширади".



Леонардо Бонуччи ("Ювентус") — 192 дақиқа


Бонуччининг жароҳати бор эди, аммо Аллегри ундан кейин ҳам "қария"ни таркибга киритмади. Ҳатто, Турин клубида ҳозирда оғир дамлар бўлса ҳам. Жоржо Лос-Анжелесга йўл олди, Бонуччи эса қолди ва Аллегри билан бирга азият чекмоқда.



Ярим ҳимоячилар


Рияд Махрез ("Манчестер Сити") — 223 дақиқа


Холанднинг "Манчестер Сити"га келиши ва Силванинг қолиш қарори қурбони. Эрлинг ажойиб тарзда таркибга кирди, Гвардиола қанотда Фоден ва Силванинг хизматларидан фойдаланмоқда. Яна Грилиш ҳам бор, ҳозирча Альварес ҳам тез-тез таркибга киритилмоқда ва унга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ, асосийси ўйнаса бўлгани. Шу сабаб Махрез таркибдан четда қолиши мумкин ва унга қизиқиш билдирган "Милан" ва бошқа клублар ҳақида эслаши мумкин.



Калвин Филлипс ("Манчестер Сити") — 1 дақиқа


Бечора Калвин ҳатто тозаловчига ҳам катта пул тўлайдиган "Манчестер Сити"дан ажойиб шартнома олди, аммо чемпионлар сафида ўйнамаяпти. Таянч зонасида ротация қилиш осон иш эмас, Родри ЖЧ-2022да ўйнашни режалаштирмоқда, шу сабаб Филлипс формасини ва мундиални ҳам бой бермоқда. Гвардиоланинг эса унга керак бўлмаган хавбек учун катта пул сарфлагани ғалати. Ёки Филлипсни баҳорда адаптациядан кейинги ҳолатини кўрамизми?



Райан Гравенберх ("Бавария") — 105 дақиқа


Хавбек "Бавария"да ўйин амалиёти олмаётганидан хафа:


"Хафаманми? Тўғрисини айтсам, ҳа. Сен ўйнашни хоҳлайсан, аммо мураббий бошқаларни танлайди. Буни қабул қиламан, аммо мамнуният билан эмас. Мен кўпроқ ўйин амалиётига умид қилган эдим, аммо асабийлашмасликка ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, терма жамоалар танаффусидан сўнг кўпроқ ўйин амалиёти оламан", — деди хавбек.


Ёш ўйинчи келажакда Горецка ва Забитцердан ҳам кўпроқ ўйнаши мумкин. Гравенберхда истеъдод бор ва у Киммихнинг услубини тўлдириши мумкин, нидерланд шунингдек ҳали йигирма ёшда. Нагельсманнни эса омадсизлик ротация ўтказишга мажбур қилади.



Жек Грилиш ("Манчестер Сити") — 212 дақиқа


Жек сабаб "шаҳарликлар" устидан кулишмоқда, сабаби Чемпионлар Лигасига асосий фаворитлардан бири бўлган клуб ушбу ўйинчи учун жуда кўп пул тўлади. Грилиш бир неча бор спорт "режим"ини бузган ва Гвардиола буни яхши билади. "Вулверхэмптон"га қарши урилган голдан қувонишга ҳали эрта, Грилиш ҳали ҳам барқарор эмас.



Эден Азар ("Реал") — 98 дақиқа


Ҳатто Бенземанинг жароҳати ҳам Азарни асосий таркибга ўтказмади. Анчелотти ушбу ёзда шахсий мулоқотга кўпроқ урғу берган кўринади. Карло Антонио Рюдигернинг Мадрид яқинидаги янги уйига келганидан икки соат ўтиб, оиласи билан овқатланиш учун меҳмонга борди — оқилона ҳаракат. Карло дарҳол германиялик футболчига келиши муҳимлигини билдирди. Азарда эса катта маош, кичик жароҳатлар ва ўтган мавсумдаги ёмон формани эслаш мумкин, аммо Карло у билан ҳам суҳбатлар олиб борди. Карло ўйинчини "яширин тўққизлик" бўлишига ишонтирди. Аммо, Бензема жароҳатдан қайтиши билан Винисиус, Родриго ва Вальверде уни асосий таркибга қўйишмайди...



 Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед") — 207 дақиқа


У ҳатто рақобатдоши Марсьяль жароҳати сабаб мавсумни стартини ўтказиб юборган бўлса ҳам, мавсумни голсиз бошлади. Бу рўйхатда Депай, Альба, Асенсио, Рабо, Жота, Нуньес, Жан ва кўплаб бошқа таниқли ўйинчилар бўлиши мумкин эди. Роналдуга келсак, ҳозирча унинг ишлари жойида эмас. Бундан ташқари, Эрик тен Хаг унинг тактикаси Роналдусиз ишлаши мумкинлигини кўрсатиб қўйди.





Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика