RU

Последние новости

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  3 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди Новости

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду YouTube видеосервисида канал очганини эълон қилди.

Эътиборлиси, у 1 миллион кишини платформада энг тез йиққан шахс сифатида тарихдан жой олди. Бу учун унга 1 соат етарли бўлди. Аввалги рекорд K-Pop қўшиқчиси Женни Кимга тегишли бўлиб, у ўзининг бир миллионинчи обуначисига эга бўлиш учун 7 соат вақт сарфлаган.

Роналдунинг канали июль ойида рўйхатдан ўтган, бироқ биринчи видео чоршанба куни чоп этилган.

"Кутишга барҳам берамиз! Ниҳоят, менинг YouTube каналим бор! Обуна бўлинг ва бу янги саёҳатда менга қўшилинг", – деб ёзди Криштиану ижтимоий тармоқларда.

Роналду беш карра “Олтин тўп" соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби саналади. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан биргаликда Европа чемпионати (2016) ва Миллатлар Лигаси (2018/19) мусобақаларида зафар қучган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика