Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»
14 янв 2025 08:09
Новости
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»
Хабарингиз бор, 2024 йилда Бухоро минтақавий футбол академиясига қарашли ўйингоҳда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, «Бухоро» истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини мазкур ўйингоҳда ўтказган эди.
Ҳозирда стадионни Суперлига талабига мос ҳолга келтириш ишлари бажарилмоқда.
Кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўйингоҳда бўлиб, мазкур аренада расмий учрашувларни ўтказиш бўйича мавжуд муаммолар билан қизиқди.
Ўйингоҳни Суперлига даражасида тайёрлаш, бунинг учун ПФЛ мутахассислари билан келишган ҳолда иш олиб бориш бўйича зарур вазифаларни белгилади. Бу борада мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
«Қўйилаётган талабларни бажариш учун вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Мақсад битта – «Бухоро» жамоаси ўз стадионида ўйнаши керак. Бухоролик мухлисларнинг истаги ҳам шу ва буни биз, албатта бажарамиз», — деди Ботир Зарипов.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии