RU

Последние новости

22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  0 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  1 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  3 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  11 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  3 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  3 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  2 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7

Бугун "Трактор"дан чиққан "Бульдозер" Николай Ширшов 45 ёшга тўлди Новости

Бугун "Трактор"дан чиққан "Бульдозер" Николай Ширшов 45 ёшга тўлди

Футболчилар, мураббийлар, соҳа мутахассислари, умуман ўзбек футболига алоқадор инсонларни таваллуд айёми билан қутлашда давом этамиз.

Бугун футболимизда ёрқин из қолдира олган машҳур чап қанот ҳимоячиси Николай Ширшов таваллуд топган кун. Саккиз йил давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб, Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган Ширшов бугун 45 ёшини қарши олмоқда. Ўрта ва кекса авлод вакиллари ҳалигача ҳимоядан ҳужумга ўтишларини ширин хотиралар билан эсга олишади. У миллий терма жамоа таркибида 63 та ўйинда майдонга тушган. 

22-рақамни машҳур қилган Коля 1974 йили Тошкент шаҳрида таввалуд топган. Фаолиятини собиқ иттифоқ иккинчи лигаси вакили ҳисобланган "Свердловец" (Тошкент вилояти) клубида бошлаган. 1992 йилнинг биринчи даврасини Тошкентнинг ''Трактор'' жамоасида ўтказган Ширшов ҳимоядаги ишончли ўйини сабаб иккинчи даврада "Пахтакор"га кўчиб ўтди. Бугунги кун қаҳрамони 18 ёшида "халқ жамоаси" либосини кийишга мувафақ бўлган. У 8 йил давомида "Пахтакор" сафида жами 159 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган. Николай 2000 йилда жамоадоши Андрей Акопянц билан биргали Россиянинг ''Ростельмаш'' (ҳозирги "Ростов") клубига кўчиб ўтди. Ҳар икки футболчимиз ҳам ростовликлар сафида йўқолиб қолишмади. Аксинча, қисқа фурсатда клубнинг асосий футболчиларига айланишди. 

Ҳимоядаги ишончли ўйини, қанот бўйлаб ҳужумни кескинлаштириши терма жамоа мураббийлари эътиборини ўзига тортди. Марҳум мурабий Баҳодир Иброҳимов уни 1996 йилги Осиё кубогига олиб борди. БАА майдонларида бўлиб ўтган мусобақа Ўзбекистон учун дастлабкиси эди. Ширшов амирликларга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида терма жамоадаги дебютини нишонлади. Лекин қитъа чемпионатининг ўзи терма жамоамиз учун омадсиз якунланди. Гарчи гуруҳнинг илк учрашувида Хитой мағлуб этилган бўлса-да, кейин Япония ва Сурияга имконият бой берилди. 

ЖЧ-2002 саралаш босқичидан ўрин олган Хитойга қарши учрашув кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Чин юрти жамоасига қарши саралашдаги сўнгги ўйин бизни плей-оффга олиб чиқиши мумкин эди. Бунинг учун термамиз бу баҳсда ғалаба қозониши, гуруҳдаги бошқа рақибларимиз ҳисобланган БАА - Уммон баҳсида меҳмонларнинг қўли баланд келиши керак эди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда, Ширшов хитойликлар дарвозасини узоқ масофадан ишғол қилди ва бу қувончини мухлислар билан бирга баҳам кўрди. Хурсандчиликнинг сабаби эса сатадионда БАА - Уммон баҳсида меҳмонларнинг қўли баланд келгани ҳақида нотўғри маълумот кетгани сабаб бўлган эди. Кейинчалик эса, ғалаба қозонганимизга қарамай плей-оффга илина олмаганимиз ойдинлашганди. Николайнинг термадаги сўнгги ўйини 2005 йили Қувайтга қарши Тошкентдаги учрашувига тўғри келади. Ўйинда иродали ғалабага ўзининг муносиб хиссасини қўшган ҳимоячимиз жароҳат олиб, Баҳрайнга қарши плей-оффдаги оламшумул ўйинларни ўтказиб юборган эди.

Ширшов футболчилик фаолиятининг сўнгги қисмида Россия қуйи дивизионларида қатнашувчи "Батайск-2007", "Таганрог", МИТОС клублари сафида тўп тепди. Мана бир неча йилдирки, у Россиянинг Таганрог шаҳрида истиқомат қилиб келяпти. 

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Николай Владимирович Ширшов

Туғилган санаси: 22 июнь 1974 йил

Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон

Амплуаси: чап қанот ҳимоячиси


Ютуқлари

Ўзбекистон чемпиони - 1992, 1998

Ўзбекистон кубоги соҳиби - 1993, 1997

Ширшов фаолиятига доир қизиқарли фактлар:

Ширшов терма жамоа таркибида 63 та учрашувнинг 41 тасида тўлиқ ўйнаган. Майдонда жами 4818 дақиқа ҳаракат қилган. 

Терма жамоадаги дебютини 1996 йилнинг 19 ноябрь куни БААга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Ўша куни учрашув тугашига 20 дақиқа қолганида Эдуард Мамотов ўрнига майдонга тушган. Учрашувда вакилларимиз 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишган. 

Терма жамоа сафидаги 63 та ўйинда 16 та сариқ карточка олган. Бирон марта майдондан четлатилмаган. Ширшов ўзининг илк сариқ карточкасини ЖЧ-1998 саралаши доирасидаги Яманга қарши баҳсда олган. 1997 йил 9 май куни Сана шаҳрида бўлиб ўтган ўйин Ўзбекистон учун Жаҳон чемпионати саралашлари доирасидаги дастлабки учрашув бўлиб тарихда қолган.

Айнан ўша саралаш доирасидаги Камбоджага қарши қарши кечган ўйинда Ширшов терма жамоа сафидаги илк голини уришга муваффақ бўлган. Николайнинг терма жамоадаги илк ва сўнгги голи орасидаги фарқ 6 йилни ташкил этган. Сўнгги гол 2003 йилнинг 19 ноябрь куни Осиё Кубоги-2004 саралаши доирасида Гонконг дарвозасига урилган. 

Николай Ширшов ўзининг соч турмаги билан ҳам машҳур бўлган. Айнан унга тақлид қилиб, соч ўстирган мухлислар ҳам кам бўлмаган.  

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан Николай Ширшовни бугунги унутилмас куни - таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика