RU

Последние новости

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  27 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив" Новости

Бугун Тошкент дербиси. "Пахтакор" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Бу ўйинга ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Чунки охирги йилларда "Пахтакор" ва "Локо" ўртасидаги баҳс қаерда кечмасин, марказий тусини олиб бўлди. Албатта, ўтган йилги натижалар "Локомотив" учун яхши бўлмаганди. Хусусан биринчи даврадаги 0:7 ҳисобидаги мағлубият жуда йирик бўлганди. Иккинчи даврада эса "темирйўлчилар" анча мазмунли ўйин кўрсатиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришган. 

Бу йилги чемпионатда "Пахтакор" ҳозирча турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Питер Хюистра шогирдлари ўтказилган 11та баҳснинг 9тасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнашди. "Пахтакор" ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати 23-5. 

"Локомотиив" эса 11 ўйинда 15 очко тўплаган ҳолда 4 ғалаба, 3 дуранг ва 4 мағлубият билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 15-14. 

Бу "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги 6-ўйини бўлади. Бунгача бўлиб ўтган бешта учрашувда "шерлар" тўрт бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этишди. "Пахтакор" уйдаги баҳсларда "Машъал" (3:0), "Металлург" (2:1), "Андижон" (1:0) ва "Қўқон-1912" (3:0) жамоаларини мағлуб этиб, "Сўғдиёна" (0:0) билан дуранг қайд этди. Уйдаги беллашувларда "Пахтакор" фақат битта гол ўтказган.

"Локомотив" эса бугун сафарда 7-учрашувини ўтказади. Ҳозиргача сафарда ўтказилган ўйинларда "Локо" уч бор ғалабага эришиб, икки марта дуранг қайд этди ва бир бор мағлуб бўлди. Сафарда тўплар нисбати 14-4. Охирги учта учрашувни ёдга оладиган бўлсак, "темирйўлчилар" меҳмонда "Машъал"ни 4:1 ва "Андижон"ни 2:1 ҳисобида енгиб, "Сўғдиёна" билан 0:0 ўйнашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика