RU

Последние новости

12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  1 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили"  12 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0

Бугун СА “мотори” - Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни! Новости

Бугун СА “мотори” - Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни!

Бугун 10 февраль, championat.asia сайти ходими, таъбир жоиз бўлса “мотори”, Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Журналистик фаолиятини айнан сайтимизда бошлаган Нарзулла қисқа фурсат ичида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритди.

Бугунги кунда футбол журналистикаси йўналишида Нарзулла Сайдуллаевнинг ўрни бўлакча. У нафақат интернет журналистикаси, балки даврий нашрларда ҳам ўз мақолалари билан фаол иштирок этиб келяпти.


Фурсатдан фойдаланиб, Нарзулла Сайдуллаевга бундан кейинги фаолиятида ҳам ижодий баркамоллик тилаймиз. Қалами ҳамиша ўткир бўлсин. Шахсий ҳаётида эса ўз жуфтини шу ойнинг ўзидаёқ топишини тилаб қоламиз.

СА ва ОС ижодий ходимлари!


Шу ўринда Нарзулланинг сайтимизга қандай келиб қолганлигини бир эслаймиз. 

“Футболга 11 ёшимдан буён қизиқаман. 2001 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой Тайпейи (7:0) учрашуви туфайли футболга қизиқиб қолганман. Ўша ўйинда боши билан 4та гол урган Жаъфар Ирисметов ҳозирга қадар мен учун энг яхши футболчи бўлиб қолади.

2010 йилнинг ёзги таътилида бўш вақтим кўп бўлгани туфайли sports.ru сайтида ўз блогимни очишга қарор қилдим. Асосан Ўзбекистон футболи ҳақидаги хабарларни жойлаб бордим.

“Пахтакор” аъзоси бўлган Одил Аҳмедов ҳақида фотомақола тайёрлаш ғояси туғилди. Шунда Одилнинг кўплаб расмларини қидириб топдим. Уларнинг кўпини клуб расмий сайтидан олгандим.


Шу боис сайт админига блог очганимми ўша ерда "pakhtakor.uz" расмларидан фойдалансам майлими мазмунидаги хат юборганман. Жавоб ижобий бўлган.

Фотомақолам чиққанидан бир кун ўтиб почтамга хат келган: “Фотомақолани кўрдим, зўр чиқибди. Янги сайт очиляпти ишлайсанми? Нодирхўжа Юлдашев”. Очиғи тажрибам йўқлигини айтдим, лекин футболга жуда қизиқишимни маълум қилдим. Нодир ака секин-секин ўрганасан деб айтдилар.

Ҳали “chаmpionat.uz” сайти ишга тушмасдан туриб унга боғланиб қолдим. Бошида асосан статистика ва жадваллар билан ишладим. Футбол ўйинларига бордим, фақат ТВ орқали кўрган ёки газетада мақолаларини ўқиган журналистлар билан танишдим...

Устозлар орттирдим, ҳозирга қадар ўқишда, уқишда, ўрганишда давом этаяпман. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман, биринчи навбатда Нодирхўжа Юлдашевга”, - дейди Н.Сайдуллаев.  


Ош қачонлигини айтарсиз, бехабар қолиб кетмайлик...

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика