RU

Последние новости

17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  2 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади? Новости

Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?

Суперлига янги мавсумига бугун қуръа ташланади.

Маросим 18:00 дан бошлаб Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади.

Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11 та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3 та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.

Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16 жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд ва ўзаро жуфт рақамлар қуйида акс этган. Шунингдек, мусобақанинг илк турида ўзаро тўқнаш келадиган рақамлар кўрсатилган.

Майдони тайёр бўлмаган клублардан Қўқон-1912 ҳамда Қизилқум масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган Бухоро ва Машъал клублари илк турларни мос равишда Пахтакор ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, улар аввалига Пахтакор ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. Бухоро ва Машъал клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида Бухоро ва Машъал клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан Пахтакор ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.

Англашилинадики, дастлабки турда Машъал ва Бухоро жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва Пахтакор жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, Бухоро ва Машъал дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.

Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, Қўқон-1912, Қизилқум, Шўртан клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.

Суратдан англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6 та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10 та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6 та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.

Маълумот учун, Қўқон-1912, Бухоро, Машъал, Қизилқум каби клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Бухоро ва Машъал илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.

Қуйида эса 1-давранинг тўлиқ тақвими қандай кўринишда бўлиши келтириб ўтилган. Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика