Бугун Нойерни ранжитган ярим ҳимоячи Бундеслига тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди
06 июн 2020 21:30
Новости
Бугун Нойерни ранжитган ярим ҳимоячи Бундеслига тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди
Германия чемпионати 30-туридан ўрин олган “Байер” – “Бавария” баҳсининг 2-бўлими бошида мезбонлар ярим ҳимоячиси Флориан Вирц захирадан ўйинга қўшилди.
Вирц 89-дақиқада Мануэль Нойер дарвозасини ажойиб тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу унинг профессионал фаолиятидаги илк голи сифатида ёзилди. Шунингдек, Флориан мусобақа тарихида тўп киритган энг ёш футболчига ҳам айланди. У бунга 17 ёш, 1 ой ва 3 кунлигида эришди.
Комментарии