RU

Последние новости

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Бугун нима бўлади? Новости

Бугун нима бўлади?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Яъши биласиз, 13 окятбрь куни КХДР билан кечган беллашувда 2:0 ҳисобида зафар қучдик. Бугун ҳам футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Аммо ҳозир сўз борадиган мавзу бу ҳақда эмас. Бугун бошқа бир янгилик бўлиши кутилмоқда.

Гап шундаки, бугун 15:00да ПФЛ йиғилиш ўтказади. Йиғилишдан мақсад, бу йилги Сурперлига баҳсларини муҳокама қилиш, келаси йил бўлиб ўтадиган миллий чемпионат формати ҳақида фикр юритиш ҳамда регламентга қандай ўзгартириш киритиш борасида ўртоқлашиш. Хуллас, бугун ПФЛ мажлисида жиддий масалалар кўтарилиши кутилмоқда.

Эшитишимизча, кейинги йил чемпионат бошқача форматда ўтказилар экан. Ҳатто жамоалар сони 14тага етказилади деган миш-миш ҳам йўқ эмас. Лекин бу қанчалик ҳақиқатга яқин, вақт ўтиб билиб оламиз. Аммо ўзбек футболининг ҳозирги ҳолатида 12та жамоа иштирокидаги Суперлигани энг мақбули деб ўйлаймиз.

Жамоалар сонини кўпайтирган билан рақобат ортиб қолмайди. Ўзи шундоқ ҳам Суперлигада футболчилар ўртасидаги рақобат кучли эмас. Қанча кам жамоа қатнашса, рақобат шунча ортади. Фақат бу йил кўрдикки, биринчи босқичдан кейин жамоаларни 6тадан икки гуруҳга бўлиш ўзини оқламас экан.

Тўғри, чемпионликка курашувчи жамоаларнинг фақат кучлилар билан ўйинда ютиб чемпион бўлгани яхши, бироқ юқори олтиликка кириб олгач баъзи клубларда эътибор сусайиб қолиши ҳеч гап эмас. Масалан, "Бухоро" олтиталикка кириб олди ва ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Шундай бўлгач, чемпионат мантиғи қаерда қолади?

Бундан ташқари, "олтин очколар" қоидаси ҳам бизга тўғри келмайди. Аввал ҳам ёзгандик, ҳар бир жамоа қўлга киритган очко йил бўйи ҳисоблаб борилиши керак. Лекин "олтин очколар" сабаб тенгсизлик юзага келди. Бундан ташқари, якуний жадвалда ўйинлар кўп, очколар кам бўлиб қолади.

Шу боис менинг фикримча, кейинги йил ҳам Суперлига 12та жамоа билан давом этгани маъқул, фақат бу ўринда энг маъқул йўл биринчи босқичдан кейин жамоалар иккита гуруҳга бўлинмайди, балки 3-давра ўтказилади. 1 ва 2-давралар бу йилги тартибда ўтади, сўнгра 3-даврага қуръа ташланади. 3-даврада жамоалар бир-бирлари билан биттадан ўйин ўтказишади ва қуръага кўра кимдир уйда 5та, сафарда 6та, кимдир эса уйда 6та, сафарда 5та ўйин ўтказади. Бу энди қуръага боғлиқ. Шунинг баробарида "олтин очколар" бекор қилиниб, барча очколар қўшилиб боради. Бир йилда жами 33та тур бўлади.

Фикримча, энг яхши вариант шу. Чунки миллий чемпионат бўлганидан кейин чемпионликка эришадиган жамоа ўз вазифасини нафақат кучлилар, балки кучсизлар билан ҳам ҳал қилиши керак. Кўрамиз, бугунги йиғилишда яна нима гаплар бўлар экан...

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика