Бугун "Нефтчи" "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши ўйнайди
15 июл 2017 13:13
Новости
Бугун "Нефтчи" "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши ўйнайди
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бугун йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсини ўтказади. Бу сафар Вадим Абрамов шогирдлари "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасига қарши майдонда саф тортишади. Беллашувга Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадиони мезбонлик қилади.
Бу Қиргулидаги учинчи назорат баҳси саналади. Бунгача фарғоналикларнинг асосий ва ёшлар жамоалари ўзаро беллашишган бўлса, Биринчи лига вакили "Норин" "Нефтчи"нинг галдаги рақибига айланди.
Маълумот ўрнида, "Нефтчи"нинг йиғини 16 июлгача давом этади. Шундан сўнг жамоа тайёргарликни Тошкентда, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши ўйингача давом эттиради. "Қалдирғочлар" билан учрашувдан сўнг жамоа Фарғонага қайтади ва иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик кўришни бошлайди.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии