RU

Последние новости

13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  0 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  1 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  2 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  3 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  25 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи! Новости

Бугун "Манчестер Юнайтед"нинг куни! Гарначонинг "қайчиси" - АПЛда ой голи!

Англия Премьер-лигасида ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" вингери Алехандро Гарначо АПЛда ойнинг энг чиройли голи муаллифи бўлди. 26 ноябрь куни бўлиб ўтган 13-тур доирасидаги "Эвертон"га қарши баҳсда Гарначо Далотнинг узатмасидан кейин фантастик "қайчи" зарбаси билан "Гудисон Парк"ни ларзага келтирган эди.

Алехандро ўша голни ургач фикрларини шу тариқа ифода этганди: "Тўғрисини айтсам, бунга ишониш қийин. Қандай гол урганимни ўзим кўрмадим. Шунчаки оломоннинг овозини эшитдим ва супер гол урганимни ҳис қилдим. Ҳозирча ноябрь ойи, лекин менимча бу мавсумнинг энг чиройли голларидан бири".

"Манчестер Юнайтед" футболчилари ушбу мавсум иккинчи бор Премьер-лигада ой голига муаллифлик қилишмоқда. Бундан олдин Бруну Фернандешнинг "Бёрнли" дарвозасига ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан йўллаган зарбаси сентябрь ойининг энг чиройли голи деб топилган эди.


АПЛда ой голи соврини 2016/2017 йилги мавсумдан бери топшириб келинади. Шу вақт мобайнида айнан "Манчестер Юнайтед" ўйинчилари ушбу совринни энг кўп марта қўлга киритишган - 7 бор.

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" ноябрь ойи лауреатларини қўлга киритиш борасида треблга эришди. Аввалроқ Харри Магуайр (ой футболчиси) ва Эрик тен Хаг (ой мураббийи) ҳам эътироф этилган эди.

Алехандро Гарначонинг "Эвертон" дарвозасига киритган ва катта эҳтимол "Пушкаш" соврини учун ҳам асосий номзодлардан бўладиган голини қуйидаги линкка кириб томоша қилишингиз мумкин >>>>> Гарначонинг голи.

Эрик тен Хаг - АПЛда тенгсиз!

Мэмлар юлдузига айланган Магуайр - АПЛда ой футболчиси!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика