RU

Последние новости

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  0 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

Бугун Люксембург ғалаба қозонса Франция ЖЧ-2018га чиқиши мумкин Новости

Бугун Люксембург ғалаба қозонса Франция ЖЧ-2018га чиқиши мумкин

Бугун Европа ва Жанубий Америка қитъасида 2018 йилги Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

Айни пайтга қадар Россияда ўтадиган мундиалда иштирок этувчи 11та жамоанинг номи маълум: Россия (мезбон), Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия ва Испания.

Бугун тунда Европа, Африка ва Шимолий Америка қитъасида ўтадиган саралаш баҳсларидан сўнг яна 5та жамоа юқоридаги рўйхатдан жой олиши мумкин.

ФРАНЦИЯ

Французлар бугун сафарда Болгарияни мағлуб этишса ва Швеция ўз майдонида сенсацион тарзда Люксембургга ютқазиб қўйса Дешам жамоаси мундиал йўлланмасига эга чиқишади.

Европа. "A" гуруҳи
Швеция – Люксембург. 21.00
Беларусь – Голландия. 23.45
Болгария – Франция. 23.45



ШВЕЙЦАРИЯ

"B" гуруҳида Швейцария терма жамоаси Португалияни 3 очкога ортда қолдирмоқда. Бугун ушбу жамоа ўз уйида Венгрияни мағлуб этса ҳамда Португалия Андорра билан баҳсда очко йўқотса йўлланма тақдирини ҳал қилади. Агар Португалия Андоррага ютқазса Швейцарияга дуранг ҳам етарли бўлади.

Европа. "B" гуруҳи
Швейцария – Венгрия. 23.45
Андорра – Португалия. 23.45  



ТУНИС

Тунис терма жамоаси қуйидаги ҳолатларда бугун ЖЧ-2018 йўлланмасига эга бўлади:

- Гвинияни мағлуб этса ва ДР Конго эса Ливия билан ўйинда очко йўқотса

- Гвинея билан дуранг ўйнаса ва ДР Конго Ливияга ютқазиб қўйса


Африка. "А" гуруҳи
Гвинея – Тунис. 22.00
Ливия – ДР Конго. 22.00



НИГЕРИЯ

Бу гуруҳда барчаси жуда оддий: Нигерия ўз майдонида Замбияни мағлуб этса йўлланмага чиқади.

Африка. "B" гуруҳи
Камерун – Жазоир. 21.00
Нигерия – Замбия. 21.00



КОСТА-РИКА

Аслида Коста-Рика кечанинг ўзида мундиал чиптасига эга чиқиши мумкин эди. Бунинг учун АҚШ ва Панама учрашувида дуранг қайд этилиши керак эди. Бу ўйинда АҚШ 4:0 ҳисобида зафар қучди. Энди бугун Коста-Рика шунчаки ўз мухлислари қаршисида Гондурасни таслим қилса кейинги йил ёзда Россия майдонларида ўйнаши аниқ бўлади.

КОНКАКАФ
Коста-Рика – Гондурас. 03.00


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика