Бугун "Локомотив" 4 карра Шотландия чемпионига қарши ўйнайди
14 янв 2018 12:27
Новости
Бугун "Локомотив" 4 карра Шотландия чемпионига қарши ўйнайди
БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Тошкентнинг "Локомотив" клуби бугун илк ўртоқлик ўйинини ўтказади.
"Локомотив"га бугун Шотландиянинг энг номдор жамоаларидан бири, Шотланд Примиершипининг ўтган мавсумида кумуш медалларига эга чиққан "Абердин" клуби рақиблик қилади. Мазкур жамоаларнинг тўқнашуви Jebel Ali спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.
Таъкидлаш жоизки, Европада ҳам ўз нуфузига эга бўлган "Абердин" 4 карра Шотландия чемпиони, 7 карра Шотландия кубоги соҳиби саналади. Бундан ташқари ушбу клуб УЕФА кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиққан.

Похожие новости
19:44
"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади 1
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии