RU

Последние новости

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Бугун катта футбол! "Локомотив" "Ал Наср" билан ўйнайди Новости

Бугун катта футбол! "Локомотив" "Ал Наср" билан ўйнайди

Бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида 6-тур учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар" Тошкентда БААнинг "Ал Наср" клубига қарши кураш олиб боришади.

"Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 20:00да старт олади. Кеча ҳар иккала жамоа ўйин бўладиган майдонда расмий машғулот ўтказди. Машғулот ОЧЛ регламентига биноан бир соатдан давом этди. Бугунги баҳсни сариқ карточкалари сони иккитага етгани боис "Локо" ҳимоячиси Сергей Прохоров ўтказиб юборади. "Ал Наср" таркибида эса бундай йўқотиш йўқ.


Энди эса бугунги ўйинга оид баъзи маълумотларга тўхталиб ўтамиз.


- Бугунги баҳс "Локомотив" ва "Ал Наср" ўртасидаги учинчи тўқнашув бўлади. Жамоалар илк бор 2013 йил ОЧЛ плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келишган ва бунда "Ал Наср" 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонган. Иккинчи ўйин эса шу йилнинг 20 апрель куни ўтказилди ва бунда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

- "Локомотив" ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи бор, "Ал Наср" эса учинчи марта иштирок этяпти.

- Бугунги ўйиндаги ғалаба ёки дуранг натижа ҳам "Локомотив"нинг гуруҳда биринчи ўринни олишини таъминлайди. "Локо" ўтган йил ОЧЛда олтита ўйин ўтказиб, шундан тўрттасида мағлуб бўлганди. Бу йил эса жамоанинг кўрсаткичлари анча яхши. Шу пайтгача ўтказилган бешта учрашувдан бирортасида жамоа мағлуб бўлмади.

- Ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов учта гол билан "Локо"нинг ОЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Айтиб ўтганимиздек, бугунги баҳсни Сергей Прохоров ўтказиб юборади. Кахи Махарадзе дисквалификация сабаб ўтган ўйинда майдонга туша олмаганди, у бугунги баҳсда иштирок этиши мумкин.

- Бу "Ал Наср"нинг Тошкентга илк ташрифи. Жамоа бунгача ОЧЛда саккиз марта сафар учрашувларида тўп тепган ва шундан еттитасида мағлуб бўлган. Биргина ғалаба шу йил "Ал Иттиҳод" майдонида қайд этилган. "Ал Наср" бразилиялик ҳужумчи Нилмарнинг иккита голи эвазига Саудия Арабистонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика