RU

Последние новости

17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  0 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  0 16:44Big name, Big team, Big coach...  13 16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  7 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0

Бугун жонли эфирда Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади Новости

Бугун жонли эфирда Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади

23 июль куни Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим аввал хабар берилганидек, “Бунёдкор” стадионида расмийлар ва мураббийлар иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо юртимизда карантин қоидаларининг кучайтирилиши боис, бугунги маросимда меҳмонлар иштирок этмайди. Маросим “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари


АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”.

Гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар чорак финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика