RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган учта баҳс ўтказилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Жамоалар олдида турган вазифа икки хил: "Пахтакор" иккиничи ўрин учун кураш олиб бораётган бўлса, "Сўғдиёна" олий лигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Келаси йил олий лигада 12та клуб қолишини ҳисобга олсак, ҳозирда "Сўғдиёна"ни 11-ўриндаги "Қизилқум" билан атиги икки очко ажратиб турибди ва бундан кўп ваҳима ясамаса ҳам бўлади. 

"Пахтакор"га келсак, бу жамоа иккинчи даврада қаттиқ старт олди. Жамоа Кубокдан чиқиб кетгач, Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш учун олдинда фақат битта йўл қолган: чемпионатни иккинчи ўринда тугатиш. Шу боис "Пахтакор" учун ҳар бир баҳс муҳим. Ажабланарлиси шундаки, "Пахтакор" кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозонган бўлса-да, ҳар учала ўйинидан кейин ҳакамлар билан боғлиқ гап-сўзлар юзага келди. 

Биласизми? "Сўғдиёна" иккинчи даврада фақат икки бор ғалаба қозонган. Жамоа Тошкентда "Обод"ни ва ўз майдонида "Металлург"ни мағлуб этган. Шундай бўлдики, "Сўғдиёна" қаторасига тўрт учрашувда дуранг қайд этди. Жамоа ўтган турда Ғузорга бориб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтди. 

Факт: Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" иккинчи даврада атиги битта учрашувда мағлуб бўлди. Бу ҳодиса сафарда "Навбаҳор"га қарши баҳсда рўй берди. Бунгача жамоа кетма-кет тўрт ўйинда ғолиб чиққанди. 

Ўйинни ким бошқаради? Бу учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Андижонлик ҳакам иккинчи бор "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда ишлайди. 

Бу Тўхтасиновнинг Жиззахга иккинчи сафари бўлади. Биринчисида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Локо"дан мағлубиятга учраганди. Бундан ташқари, Тўхтасинов "Пахтакор"нинг сафардаги баҳсида илк марта ишлайди. У Тошкентда бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Машъал" ўйинини бошқарган.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика