RU

Последние новости

16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  2 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург" Новости

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун Суперлига 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна" ўз майдонида 10-ўриндаги "Металлург"ни қабул қилади. "Сўғдиёна" шу пайтгача 9 бор ғалаба қозониб, 8 марта дуранг қайд этган ҳамда иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 22-12. "Металлург" ҳисобида эса 6та ғалаба, бир дуранг ва 12 мағлубият бор. Тўплар нисбати 17-27. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада ҳозирча учта ўйинда зафар қучди ва бир бор мағлуб бўлиб, иккита беллашувда дуранг ўйнади. Жиззахликлар охирги икки турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. 

"Металлург" иккинчи даврада кўрсатаётган натижаларга эса ҳавас қилиб бўлмайди. Бекободликлар иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлашди. Сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтган жамоа сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс бекободликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоа яна ютқазиб қўйса аҳвол чигаллашади. "Сўғдиёна"нинг мақсади эса чемпионатни кучли учликда тугатиш ва бунинг учун жамоа борини бериб ўйнамоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика