RU

Последние новости

13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  1 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  7 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  4 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3

Бугун "Футбол-Шоу". Биз ёмғирдан қўрқмаймиз Новости

Бугун "Футбол-Шоу". Биз ёмғирдан қўрқмаймиз

Бугун соат 14:00да Ўзбекистон футбол федерацияси қошида жойлашган сунъий майдонда "СА-1" жамоаси "СА-2" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўқувчиларимиз орзиқиб кутаётган кунга ҳам оз қолди. "Championat.asia" сайтининг ташкил топганига уч йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган шоу тадбиримизда бир қатор футболчилар иштирок этадилар.

Демак, "СА-1" жамоасига Дилшод Нуралиев устозлик қилади. Унинг таркибидан ЖЧ иштирокчилари - Сарвар Каримов (дарвозабон), Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Абдуллаев ҳамда Санжар Турсунов ва Тимур Ҳакимов ўрин оладилар.

"СА-2" жамоаси постини Александр Лобанов қўриқлайдиган бўлди. Майдонда эса Акбар Исматуллаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Акмал Холматов ва Иван Нагаев тўп тепишади. Жафар Ирисметовнинг ҳам келиши кутиляпти. Биз ҳаммани ҳам таклиф эта олмадик, агар шу хабарни ўқиётган футболчиларимиз тадбиримизда иштирок этишни истасалар, ўқувчиларимиз бундан фақат хурсанд бўладилар.

Демак, кутилган шоуга 3,5 соат вақт қолди. Ёмғирга қарамай шоуда иштирок этишга шошилинг! Ҳақиқий эркаклар ёмғирда ҳам футбол ўйнайверадилар.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика