RU

Последние новости

10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  2 10:04"Интер Майами"нинг Албанинг ўрнига "Реал"нинг собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  3 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор" Новости

Бугун футбол. "Шўртан" - "Бунёдкор"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Ғузорда "Шўртан" Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.


«Шўртан» (Ғузор) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун Ғузорда охирги уч турдан бери иши юришмаётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Бундай дейишимизнинг боиси, "Шўртан" ўз майдонида "Локомотив" ва "Пахтакор"ни ютганидан бери кейинги учта ўйинда фақат мағлубиятга учради. "Бунёдкор" эса охирги учта баҳснинг биттасида енгилиб, икки бор дуранг ўйнади. Бугунги учрашувда жамоаларнинг имконияти тенг дея оламиз.

Факт: "Шўртан" шу пайтгача ўз майдонида бўлиб ўтган бешта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлаган. Ғузорликлар "Нефтчи", "Локомотив", "Пахтакор" сингари клубларни мағлуб этди-ю, лекин "Машъал" билан "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйди. Бундан ташқари, "Шўртан" барча уч ғалабасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган.

Факт: "Бунёдкор" "Шўртан"дан атиги бир очко кўп тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Мабода бугун ғузорликлар зафар қучишса, у ҳолда "Бунёдкор"дан ўзиб кетишади.

Факт: "Бунёдкор" ҳозирча сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан биттасида ғалаба қозознган. Жамоа "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қизиғи шундаки, "Бунёдкор"нинг уй-сафар беллашувларида урган ва ўтказган голлар нисбати бир хил кўрсаткичга эга: 3-3.

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун уч йиллик танаффусдан яна "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида футболчиларга кўрсатма беради. Агар бугун "Бунёдкор" ғалаба қозонса, бу Қосимовнинг олий лигада 80-ғалабаси бўлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика