RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал" Новости

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Машъал"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 7-тур баҳсларига старт берилади.

Ўз майдонида мағлубият тугул дуранг нималигини билмай келаётган "Қўқон-1912" Суперлига дебютанти "Машъал"ни қабул қилади. Хабарингиз бор, муборакликлар икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтишди. 

Мусобақа жадвалида "Қўқон-1912" 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 6та ўйиндан тўрттасида ғалаба қозониб, икки бор мағлубиятга учраган. Тўшплар нисбати 12-3. "Машъал" эса 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 6-5. 

Айтиб ўтганимиздек, қўқонликлар уйдаги тўрттала ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда "Бухоро" (3:0), "Сўғдиёна" (2:1), "Қизилқум" (4:0) ва "Сурхон"дан (3:0) устун келишди. Жамоа ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказган. 

"Машъал" эса ҳозиргача бир марта ғалаба қозониб, уч бор дуранг ўйнади. Шу пайтгача уч марта сафарда тўп тепган "газчилар" фақат "Сурхон" билан дуранг (2:2) қайд эта олишди. "Бунёдкор" ва АГМК билан кечган баҳсларда эса бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун "Машъал" тўртинчи бор сафарда тўп тепади. 

Имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, "Қўқон-1912"нинг ўз майдонида ўйнаши албатта мезбон жамоага устунлик беради. Бунинг устига қўқонликлар уйда гол уриш бобида муаммога дуч келишаётгани йўқ. "Машъал" эса сафарда қийналмоқда. Лекин бугун муборакликлар ҳам сафардаги илк ғалабани нишонлашга уриниб кўришади.

P.S. Cоат 19:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Коканд-1912

Мурод Холмухамедов - 53', Мурод Холмухамедов - 88'

Суперлига. Тур 7

01/07/2020, 19:00

0
:
2
Завершен

Машъал

45'
90'
53'  Мурод Холмухамедов
88'  Мурод Холмухамедов
31'  Ифеанйи Ифеанйи
48'  Элла Кен Арман
55'  Нажмиддин Нормурадов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика