RU

Последние новости

12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  0 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  12 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  12 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бухоро" Новости

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Бухоро"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Шулардан бири, Тошкентда "Пахтакор" Бухоронинг "Бухоро" клубини қабул қилади. Ўйин 19:00да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Кетма-кет уч учрашувдан бери мағлуб бўлмаган "Бухоро" бу гал охирги пайтларда иши бир юришиб бир юришмаётган "Пахтакор" меҳмони бўлади. Албатта, клубдаги ўзгаришлардан сўнг "Пахтакор" ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Лекин ўз навбатида "Бухоро" ҳам қараб турмайди, чунки очко ҳаммага керак.

Факт: Турнир жадвалида 10-ўринда бораётган "Пахтакор" бугун ўз майдонида олтинчи учрашувини ўтказади. Аввалги бешта баҳснинг учтасида ғалаба қозонган жамоа икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-4. "Пахтакор" ўз уйида ҳали дуранг қайд этмаган.

Факт: "Бухоро" сафар ўйинларида икки бор зафар қучиб, икки марта мағлуб бўлган. "Бухоро" сафарда ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 5-6.

Биласизми? "Пахтакор"нинг учала ғалабаси ҳам уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Жамоа ўз майдонида "Қизилқум", "Металлург" ва "Навбаҳор"дан устун келган.

Тарихга назар: "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган охирги уч ўйиннинг иккитасида мезбонлар меҳмонларни мағлуб этишган. Ўтган йил кечган беллашувда эса 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Тошкентдаги охирги уч ўйин

13.08.2016
"Пахтакор" - "Бухоро" - 1:1

03.04.2015
"Пахтакор" - "Бухоро" - 3:1

29.10.2014
"Пахтакор" - "Бухоро" - 4:0

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика