RU

Последние новости

18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  1 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  13 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтади. "Нефтчи" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун Фарғонада турнир жадвалининг охирги ҳамда биринчи ўринларида бораётган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. "Пахтакор" 29 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Нефтчи" атиги 5 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. Очколар орасидаги фарқ 24та.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"га фақат ўз майдонида ўйнашигина устунлик бериши мумкин. Ўйин томонлама эса "Пахтакор" анча кучли. "Нефтчи" ҳар ўйинда ўзининг дастлабки ғалабасини нишонлашга ҳаракат қилмоқда, бироқ ўтган 13та беллашувдан бери бу амалга ошгани йўқ.

Умуман олганда, Суперлигада ғалаба қозонмаган фақат бир жамоа қолган. Бу жамоа "Нефтчи" эканини мухлислар яхши билади. Фарғоналиклар уйда ўтказилган учрашувларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 5 марта имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати 2-11.

Биласизми? "Нефтчи" охирги иккита ўйинни бир хил 0:2 ҳисобида бой берди. Жамоа сафарда "Насаф"дан, кейин ўз майдонида "Сўғдиёна"дан шу ҳисобда мағлубиятга учради.

Факт: "Нефтчи" охирги тўртта учрашувнинг биттасида дуранг ўйнаб, уч марта мағлуб бўлди.

"Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоанинг мақсади чемпионлик. "Шерлар" олий мақсад сари турма-тур ҳаракат қилишмоқда. Охирги учта турни ғалаба билан якунлаган "Пахтакор" бугун ҳам Фарғонада уч очко учун ўйнайди.

Биласизми? "Пахтакор" шу пайтгача сафарда олти бор майдонга тушган бўлса, шундан учтасида ғалабага эришган. Шота Арвеладзе шогирдлари "Металлург", "Насаф" ва "Сўғдиёна"дан устун келишган.

Факт: "Пахтакор" "Насаф" билан бирга Суперлига жамоалари орасида сафарда энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди: фақат тўртта гол.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика