RU

Последние новости

22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  89 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Обод"

Теги :  НефтчиОбод
Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Фарғонада "Нефтчи" Тошкентнинг "Обод" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Нефтчи» (Фарғона) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бир сўз билан айтганда, турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Иккала жамоа ҳам 6 очкодан тўплаган ҳолда 14-15 ўринларни бўлишиб туришибди. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" ҳам, "Обод" ҳам 9тадан ўйин ўтказиб, бир бор ғалаба қозонган. Иккала жамоа ҳисобида учтадан дуранг ва бештадан мағлубият мавжуд. "Нефтчи" фақат тўплар нисбатига кўрагина юқори ўринда турибди.

Факт: "Нефтчи" жорий мавсум олий лигадаги ягона ғалабасини сафарда қўлга киритган. Жамоа ўз майдонида тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита дуранг ва икки мағлубият қайд этган. Фарғоналиклар ўз уйларида ҳали ғалаба қозонгани йўқ. "Нефтчи" "Пахтакор" ва "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.

Факт: "Обод" ҳам худди "Нефтчи" сингари ўзининг битта-ю битта ғалабасини сафарда қўлга киритган. Бу жамоа 3-турда "Бухоро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Бугун тошкентликлар сафарда олтинчи ўйинда майдонга тушишади. Аввалги ўйинлардаги натижалар: бир ғалаба, тўрт мағлубият. "Нефтчи" ўз майдонида учта, "Обод" сафарда иккита тўп киритган.



Биласизми? "Обод" сафар учрашувларида "Сўғдиёна" билан биргаликда энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди. Иккала жамоа ҳам бир хил 11тадан гол ўтказган. Бундан ташқари, "Обод"нинг кетма-кет ўйинлардаги ғалабасиз серияси олтитага етди.

Биласизми? "Нефтчи" мавсумни қаторасига олтита ғалабасиз ўйин билан бошлаб, ниҳоят 7-турга келиб илк ғалабасини "Сўғдиёна" устидан қўлга киритди. Шундан кейин жамоа яна охирги икки ўйинни юта олмади. Ўтган йил Фарғонада кечган баҳсда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида "Обод"ни мағлуб этган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика