RU

Последние новости

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо" Новости

Бугун футбол. "Нефтчи" - "Динамо"

Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади. Фарғонада "Нефтчи" Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.

18:00 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Д. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 10 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди. "Динамо" эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўз майдонида тўп тепадиган "Нефтчи" бугунги янги бош мураббий - Вадим Абрамов қўл остида ўзининг илк учрашувини ўтказади. Абрамов ўз дебютини бугун ғалаба билан бошлашга уриниб кўради. Имкониятлар борасида "Нефтчи" устун, аммо "Динамо" ҳам қараб турмаса керак. Чунки бу жамоага ҳам ғалаба жуда зарур.

Факт: Бу ўйин "Нефтчи" учун уйдаги олтинчи беллашув бўлади. Жамоа аввалги бешта баҳснинг фақат биттасида ғолиб чиққан. "Нефтчи" ўз майдонида "Обод"дан устун келган.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача фақат икки марта ғалабага эришган. Фарғоналиклар уйда "Обод", сафарда "Сўғдиёна"ни мағлуб этишган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи"нинг ҳар иккала ғалабали ўйинида 1:0 ҳисоби қайд этилган.

Биласизми? "Нефтчи" охирги икки ўйинни сафарда ўтказиб, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди.

Факт: Ҳозиргача сафарда олтита ўйинда майдонга тушган "Динамо" шундан иккитасида олти очко билан қайтган. Самарқандликлар сафарда "Металлург" ва "Пахтакор"дан устун келишган. "Динамо" сафарда 7 очкони қўлга киритган ва бу борада улар "Насаф", "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан яхши кўрсаткичга эга.

Биласизми? "Динамо" охирги олтита ўйинда ғалаба қозона олмади: уч дуранг, уч мағлубият.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика