RU

Последние новости

06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  1 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  16 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  14 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф" ўз майдонида 4-ўринда бораётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 21та ўйин ўтказган "Насаф" 43 очко тўплаган, қўқонликлар эса 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғаришган. Демак, жамоаларни 5 очко ажратиб турибди.

"Насаф" айниқса иккинчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда. Хусусан "аждарлар" мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан бери ҳали мағлуб бўлишмади: 6та ғалаба ва икки дуранг. 

"Қўқон-1912"га келсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иккинчи давра старт олганидан бери тўртта ўйинда зафар қучишди. Бу жамоанинг охирги 3 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонгани эътиборга молик. Қўқонликларнинг қаторасига учта ғалабаси "Сурхон", "Машъал" ва АГМК билан ўйинларда қўлга киритилди. 

"Насаф" эса охирги учта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Металлург"ни мағлуб этишди. Ундан олдин сафарда "Бухоро" билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. 

Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Насаф" иккинчи давра бошланганидан сўнг ўз дарвозасидан фақат 1та гол ўтказди. Тўплар нисбати 18-1. Жамоа охирги уч ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. 

Бу "Қўқон-1912" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 6-баҳс бўлади. Қўқонликлар бунгача бўлиб ўтган 5та сафар учрашувидан иккитасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлишган, яна битта учрашув дуранг билан якун топган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика