RU

Последние новости

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  42 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор" Новости

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор"

Бугун Суперлиганинг 4-тур баҳслари давом эттирилади.

Қаршида "Насаф" "Навбаҳор"ни қабул қилади. Айтиш мумкинки, бу ўйинга турнинг марказий учрашуви сифатида қаралмоқда. Турнир жадвалида "Насаф" 9 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Жамоа бунгача ўтказилган учта беллашувнинг ҳаммасида ғолиб чиққан. "Навбаҳор" эса 4 очко билан ҳозирча 8-ўринда боряпти. 

Айтиб ўтганимиздек, "Насаф" аввалги учта турнинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Қаршиликлар дастлаб "Қизилқум"ни 3:1, 2-турда "Андижон"ни 2:1 ва ўтган тур "Сурхон"ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. "Насаф" ҳар учала ўйинда ўз дарвозасидан биттадан гол ўтказиб юборди. Лекин жамоа 9 очко жамғарганини ҳисобга олсак, карантингача анча яхши ўйин намойиш этгани ойдинлашади. 

"Навбаҳор" эса бу йилги Суперлигани мағлубият билан бошлади. "Лочинлар" Тошкентда "Пахтакор"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кейинги турни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказган жамоа 2:0 ҳисобида зафар қучишнинг уддасидан чиқди. Шундан сўнг Андрей Канчельскис шогирдлари Андижонга сафар қилиб меҳмонда 0:0 ўйнашди. 

Бугунги баҳс "Навбаҳор"нинг сафардаги учинчи ўйини бўлади. Бунгача иккита беллашувда ғолиб чиқа олмаган наманганликлар бугун ютишга ҳаракат қилишади. "Насаф" эса қаторасига тўртинчи ғалабасини қўлга киритишга уриниб кўради. 

P/S. Соат 20:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Насаф

Бобир Абдихоликов - 66', Марко Станоевич - 87'

Суперлига. Тур 4

14/06/2020, 20:00

2
:
2
Завершен

Навбахор

Мирзоҳид Гафуров - 5', Забихилло Уринбаев - 69'

45'
90'
46'  Ислом Кенжабоев (Шерзод Насруллаев)
66'  Бобир Абдихоликов
66'  Акмал Мозговой
74'  Джурабек Маннонов (Муродбек Рахматов)
74'  Акмал Мозговой (Дильшод Рахматуллаев)
80'  Голиб Гайбуллаев (Харис Дилавер)
85'  Ойбек Бозоров (Хусайин Норчаев)
87'  Марко Станоевич
5'  Мирзоҳид Гафуров
5'  Азизбек Тургунбаев
28'  Азизбек Тургунбаев
46'  Азизбек Тургунбаев (Забихилло Уринбаев)
61'  Аббос Гуломов
69'  Забихилло Уринбаев
70'  Аббос Гуломов
76'  Исломбек Исокжанов (Амирбек Джурабаев)
90'  Аббос Гуломов (Абдулхай Исмаилов)


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика