RU

Последние новости

12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  1 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  33 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0

Бугун футбол. "Машъал" - "Обод" Новости

Бугун футбол. "Машъал" - "Обод"

Бугун олий лиганинг 12-турига старт берилади. 15-ўриндаги "Обод" Муборакда 8-ўринда бораётган "Машъал" меҳмони бўлади. Ўйин 18:30да бошланади.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Аввалги турда ғалаба нашидасини сурган "Обод" бугун сафарда "Машъал"га қарши майдонга тушади. "Машъал" ўтган турда "Насаф"дан мағлуб бўлди ва ўша мағлубият аламини "Обод"дан олишга уриниб кўради. Имкониятлар борасида "Машъал"нинг устунлигини кўрсата оламиз. 

Факт: "Машъал" ўз майдонидаги охирги ўйинда дуранг ўйнади. Жамоа "Олмалиқ" қаршилигини енга олмади. "Машъал" уйдаги ўйинларда 11 очкони қўлга киритган. Жамоа учта баҳсда зафар қучиб, икки бор дуранг ўйнаган ва бир марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 6-2. 

Биласизми? "Машъал" 1-турда "Локомотив"га ютқазганидан бери Муборакда мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа ўз уйида ҳатто "Пахтакор", "Бунёдкор" каби клублардан устун келган. 

Факт: "Обод" сафардаги ягона ғалабаси "Бухоро" билан ўйинда рўй берган. Шундан бери Инилеев шогирдлари сафарда ғалаба қозона олишмаяпти. Жамоа кетма-кет тўртта мағлубиятни қабул қилиб олди. "Обод" сафарда "Сўғдиёна", "Насаф", "Локомотив", "Нефтчи" клубларига имкониятни бой берган. 

Биласизми? "Обод" сафардаги охирги тўрт ўйинида бирортаям гол ура олмади. Тўплар нисбати 0-10.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика