RU

Последние новости

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  0 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  0 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" беллашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадвалида "Локомотив" 3 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон" эса 2 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Локомотив"да тўплар нисбати 4-9, "Сурхон"да эса 2-4.

"Темирйўлчилар" шу пайтгача ўтказилган 5та учрашувнинг биттасида ғалаба қозониб, тўрт бор мағлубиятга учрашди. "Локо" ўз майдонида АГМКдан устун келиб, "Қизилқум", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Динамо" билан кечган ўйинларда имкониятни бой берди. 

Термизликлар ҳозирча 4та ўйин ўтказиб, икки дуранг ва икки мағлубият қайд этишган. "Сурхон" сафарда "Олимпик" ва "Металлург" билан дурангга эришиб, "Навбаҳор" ва АГМКга қарши баҳсларда мағлуб бўлди. 

Ҳар икки жамоа мусобақа жадвалининг қуйи қисмида бораётганини инобатга олсак, бугун "Локомотив" стадионида жиддий қарама-қаршилик кечиши кутилмоқда. Шундай экан, соат 18:30да бошланадиган учрашувга мухлисларни таклиф этиб қоламиз. 

1-май, якшанба

ЛОКОМОТИВ – СУРХОН

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Марат Исмоилов

ВАР ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

ВАР ассистенти: Эдита Мирабидова

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Акмал Раҳматов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика