RU

Последние новости

16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 0:0  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   5 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 12-тур баҳсларига якун ясалади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 4-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 18 очко жамғарган. "Қизилқум" эса 9 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Бугун "Локомотив" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан Суперлигадаги 6-учрашувини ўтказади. Бўлиб ўтган бешта ўйиндан иккитасини "темирйўлчилар" ғалаба билан якунлашган ("Сўғдиёна" 2:0, "Бухоро" 3:1), шунингдек уч марта дуранг ўйнашган ("Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Пахтакор" 0:0). Қайд этиш лозим, "Локомотив" "Пахтакор"га қарши баҳсни "Бунёдкор" стадионида ўтказган.

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган. Ўз уйида ютқазмаган жамоалар Суперлигада тўрттани ташкил этяпти: "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912".

Факт: "Локомотив" охирги бешта ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади ва ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. "Локомотив"нинг охирги бешта ўйиндаги тўплар нисбати 11-3. "Локо" охирги иккита баҳсда еттита гол урди.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни айнан бугунги рақибига қарши бошлаб, ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун "олтин изловчилар" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилишади. Албатта, имкониятлар борасида "Қизилқум" мақтана олмайди, шунга қарамай очко олишга уриниб кўриши турган гап.

"Қизилқум" шу пайтгача ўтказилган баҳсларнинг фақат учтасида ғалаба қозонди ("Сўғдиёна" 3:1, "Нефтчи" 1:0, АГМК 3:0). Саккизта беллашувда эса имкониятни бой берди. Бу жамоа ҳозирча дуранг ўйнамаган. Шунингдек, "Бухоро" ҳам Суперлигада дуранг қайд этгани йўқ.

Биласизми? "Қизилқум" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 4-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафардаги тўплар нисбати 4-7.

Факт: "Қизилқум" охирги иккита баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Металлург"га 1:2 ва сафарда "Навбаҳор" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика