RU

Последние новости

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  3 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  20 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  10 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  31 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  16 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  91 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган яна учта учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Локомотив" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. 

Ўйин 19:00да бошланади. 

Ўйиндан нима кутяпмиз? Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив"га "Нефтчи" жиддий қаршилик кўрсата оладими? Маълумки, "Локомотив" ўз майдонида кучли футбол намойиш этади. Жамоа аксарият ўйинларни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилиб келмоқда. "Нефтчи"нинг эса сафарда ўйини қовушмаяпти. Хўш, бугун фарғоналиклар "Локо" қаршилигини енга олишадими? 

Факт: "Локомотив" шу пайтгача уйдаги ҳамма ўйинларда ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 19-1. Кўриб турганингиздек, жамоа атиги битта гол ўтказиб юборган. "Темирйўлчилар" уйда "Сўғдиёна", "Олмалиқ", "Обод" ва "Қизилқум" каби клубларни гол ўтказмасдан мағлуб этишган. 

Биласизми? "Локомотив" охирги олтита ўйиндан бери мағлуб бўлмай келмоқда. Жамоа тўртта учрашувда ғалабага эришган бўлса, икки марта дуранг ўйнаган. 

Факт: Бугун "Нефтчи" сафарда 7-баҳсини ўтказади. Жамоа аввалги олтита беллашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонган. Фарғоналиклар Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтишган. Қолган ўйинларда икки дуранг ва уч мағлубият қайд этилган. "Нефтчи" сафарда ҳозирча 5 очко тўплаган. 

Биласизми? "Нефтчи" бу йил ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Бунга қўлга киритилган атиги икки ғалаба ҳам мисол бўла олади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика