RU

Последние новости

22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  0 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  19 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  36 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви билан олий лиганинг 21-турига старт берилади. Ўйин 18:00да бошланади

Турнинг бошқа учрашувлари эртага ўтказилади. Бугун иккинчи давра бошланганидан бери мағлуб бўлмаган "Бунёдкор" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали ғалабага эришмаган "Нефтчи" билан куч синашади. 

Жадвалдаги ўрни: "Бунёдкор" 6-ўринда 32 очко, "Нефтчи" 15-ўринда 13 очко. 

Жамоалар орасидаги фарқ клубларнинг олий лигада эгаллаб турган ўрнидан ҳам билиниб турибди. Ҳозирги "Нефтчи"га ҳавас қилиб бўлмайди, чунки жамоа пастки ўринлардан кўтарила олмаяпти, қолаверса, Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан бери "Нефтчи" ҳали ютмади. Иккинчи даврада ҳам шу аҳвол: учта мағлубият, икки дуранг. 

"Нефтчи" мағлубиятлари сабаби фақат ўзида деб ўйлаймиз. Негаки жамоа кучли ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, "Бухоро"га қарши кечган охирги баҳсда ҳам жуда пассив ҳаракат қилади. Гўёки ғалаба керак эмасдек. Тўғри, иккинчи таймда фарғоналиклар ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишга уриниб кўришди, лекин жамоада ўткир ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти. 

"Бунёдкор" иккинчи даврада ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа беш ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади ва икки бор дуранг ўйнади. Аммо охирги ўйинда "Бунёдкор"дан очиқчасига омад юз ўгирди. Жамоа Навоийда 2:0 ҳисобида ютаётиб якунда 3:3 ўйнади. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатоси кўринди, шу боис бугунги беллашувда яна Мурод Зуҳуров сўнгги чизиқни эгалласа керак.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафарда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, "Нефтчи"да жами ғалабалар сони фақат иккита. Биттаси уйда қўлга киритилган: 1:0, "Обод" устидан. 

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврада сафарда иккита ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди. "Пахтакор"дан олтита, "Қўқон-1912"дан учта. 

Биласизми? "Бунёдкор" иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувида гол ўтказмади, фақат охирги ўйинда "Қизилқум"дан учта тўп ўтказди. Агар бугун "Бунёдкор" зафар қучса, бу Қосимов қайтганидан сўнг жамоанинг олий лигада еттинчи ғалабаси бўлади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика