RU

Последние новости

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  1 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  219 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  7 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали гол урмаган "Динамо" "Бунёдкор"ни қабул қилади Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали гол урмаган "Динамо" "Бунёдкор"ни қабул қилади

Бугун олий лиганинг 22-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Самарқанднинг "Динамо" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Ўйин аҳамияти иккала жамоа учун ҳам юқори. Айниқса, "Динамо" учун. Чунки бу жамоа иккинчи давра бошланганидан бери олтита ўйинда майдонга тушган бўлса, ҳали бирор мартаям гол ура олмади. 

Умумий ҳисобда "Динамо" футболчилари саккизта ўйиндан бери тўп кирита олишмаяпти. Мана шу саккизта учрашувдаги тўплар нисбати 0-7. Албатта, олий лига клуби учун бу ачинарли кўрсаткич. "Динамо"да ўзи гол урадиган футболчи борми деган савол юзага келади. 

Бугун эса майдон эгаларини яна бир жиддий рақиб кутмоқда. Миржалол Қосимов қайтганидан бери "Бунёдкор" анча ўзгарди. Жамоа иккинчи даврада мағлубиятсиз давом этмоқда: тўртта ғалаба ва икки дуранг. Катта эҳтимол билан "Бунёдкор" бугун ҳам ютқазмаса керак. 

Биласизми? "Динамо" охирги икки ўйинни дуранг билан якунлади. "Бухоро" ва "Қўқон-1912"га қарши баҳслар 0:0 ҳисобида тугади. "Бунёдкор" эса кетма-кет учта ғалабадан сўнг сафарда "Қизилқум" билан 3:3 ўйнади.  

Факт: "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушиб, шундан бештасида гол ўтказмади. "Динамо"да эса бунинг акси: олтита ўйинда бирортаям гол йўқ. 


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика