RU

Последние новости

23:21ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити". Таркиблар маълум!  2 23:20ЕЧЛ. "Барселона" "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этмоқда (онлайн ҳисоб)  32 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  215 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  6 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8 17:27Алаба яна жароҳат олди  3

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Насаф"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади. Турнинг марказий баҳси Тошкентда "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида кечади.

Олий лига. 25-тур
БУНЁДКОР - НАСАФ
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов
Бошланиш вақти: 17:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (51 очко), "Насаф" 3-ўринда (51 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 0 очко.

Таъриф : Бу жамоалар ўртасидаги ўйинни шубҳасиз турнинг марказий баҳси дея оламиз. Негаки, иккала жамоа ҳам бир хил очко жамғарган, фақат "Бунёдкор" тўплар нисбатига кўра "Насаф"дан бир поғона юқорида турибди. Қаршида кечган биринчи давра баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. "Насаф"дан Эркин Бойдуллаев, "Бунёдкор"дан Шаҳзод Нурматов гол муаллифи бўлишган. Тошкентда бўладиган ўйинда ҳам кимнинг имконияти юқорилигини айтиш қийин. Аммо ўйлаймизки, жамоалар қизиқарли ва курашларга футбол намойиш этиб бера олишади.

Факт: "Насаф" иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди: хоҳ уйда, хоҳ сафарда. Қаршиликлар иккинчи даврани қаторасига олтита ғалаба билан бошлашди ва навбатдаги икки ўйинда дуранг ўйнашди. Ўтган турда эса "Металлург" 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Факт: "Бунёдкор" рақибидан битта кам ўйин ўтказган. Чунки бу жамоанинг "Олмалиқ" билан захирада ўйини бор. "Бунёдкор" иккинчи даврада ўтказган тўртта уй учрашувининг барчасини ғалаба билан якунлади. "Қалдирғочлар" "Қўқон-1912", "Обод", "Шўртан" ва "Сўғдиёна" клубларидан устун келишди. Қизиғи шундаки, мана шу тўрттала ўйин ҳам "Бунёдкор"нинг ўз стадионида эмас, балки ТТЙМИ стадионида ўтказилди.

Факт: "Бунёдкор" бу йил иккинчи давра ҳисобидан биринчи бор ўз майдонида тўп тепади. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтган аввалги тўрт учрашувда "Бунёдкор" рақиблари дарвозасига жами 9та гол уриб, битта тўп ўтказган. Жамоа бугун ўзининг стадионида "Насаф"ни мағлуб эта оладими? Буни ўйин якунлангач билиб оламиз.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика