RU

Последние новости

22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  3 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  4 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  30 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3

Бугун финал. Жамоалар қандай кайфиятда? Новости

Бугун финал. Жамоалар қандай кайфиятда?

Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" клуби бугун пойтахтда Элмира Гулямова бошчилигидаги "Бунёдкор"га қарши Ўзбекистон кубоги учун майдонга тушади.

Футбол майдонидаги позицияларга эътибор қаратсак, ўйин натижасига энг кўп таъсир қиладган футболчи дарвозада туришига гувоҳ бўламиз. Шу туфайли ҳар икки жамоа посбонларининг финал олдидаги кайфиятлари билан қизиқдик.

Нозима Ҳасанова (Сўғдиёна-W):

Биз жамоамиз билан биргаликда Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб келганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. "Бунёдкор" жамоасини муносиб рақиб деб ҳисоблаймиз. Албатта, барча жамоалар қатори биз ҳам ўзимизга бу йилги мавсум учун катта мақсадлар қўйганмиз. Тўғри, ушбу мавсумда биз "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмадик. Лекин, тенгма-тенг беллаша олдик. Биз уларни ютолмаганимизнинг сабаби руҳан тайёргарлик ёки омад етишмаганидан деб ўйлайман. Бундан нафақат ўзим, балки жамоамиз ўйинчилари катта мотивация олди. Ҳозир финалолди машғулотларимиз жуда ҳам яхши ўтмоқда. Жамоамиз билан биргаликда яхши натижага эришиб, Жиззахга ғалаба билан қайтамиз деган умиддамиз.

Олга Қаҳҳорова (Бунёдкор-W):

Ўйлашимча, бизни жуда ҳам қизиқарли ва муросасиз тўқнашув кутяпти. Кубок учун "жанг"да 2 тенг кучли жамоа иштирок этади. Майдонда совринни қўлга киритиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Умид қиламанки, ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонамиз. "Сўғдиёна-W" эса муносиб ва кучли рақиб. Барчага омад тилайман. Энг муҳими, ўйин жароҳатларсиз, чиройли ўтсин ва кучли томон ютсин.

Эслатиб ўтамиз финал баҳси Тошкент вақти билан 16:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика