RU

Последние новости

08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  79 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  5 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4

Бугун дерби. Ўйинни ким бошқаришини биласизми? Новости

Бугун дерби. Ўйинни ким бошқаришини биласизми?

Бугун "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, бир сўз билан айтганда, Тошкент дербиси.

Бу ўйин жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар қизиқ кечиши кутилмоқда. Айтганча, учрашув 19:00да старт олади. 

Бугунги баҳсни тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакамдан тортиб қанот ҳакамлари-ю, ҳакамлар назоратчисига тошкентлик. 

Бугун бош ҳакам ролида Ҳасан Рўзиев. Бу ҳакам фаолияти давомида шу пайтгача олий лигада 82та ўйинни бошқарган. Пойтахт дербиси эса унинг 83-ўйини бўлади. 

Ҳасан Рўзиев шу вақтга қадар бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳсида ишлмаган. Бу дегани у биринчи бор "Бунёдкор"нинг ўз майдонида "Пахтакор"га қарши баҳсини бошқаради. 

Бугун биз "Бунёдкор" стадионида 11-дербига гувоҳ бўламиз. Аввалги ўнта учрашувнинг еттитасини Равшан Эрматов бошқарган. Шунингдек, Александр Петров, Марат Исмоилов ҳамда Шерзод Қосимовлар биттадан ўйинда ишлашган. Шундай экан, бугун пойтахт дербисини бошқарган ҳакамлар сони яна биттага кўпаяди. 

Биласизми? Ҳасан Рўзиев шу пайтгача "Пахтакор"нинг сафардаги бирортаям ўйинини бошқармаган. Демак, бу ҳам ўзига яраша янгилик бўлади. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, Рўзиев "Бунёдкор"нинг уй учрашувларида атиги икки марта ишлаган бўлиб, "Бунёдкор" бирида ғалаба қозонган, бирида дуранг ўйнаган. 

2013 йил Ҳасан Рўзиев бошқарган "Бунёдкор" - "Бухоро" баҳси 4:0 ҳисобида якун топган бўлса, 2014 йилги "Бунёдкор" - "Локомотив" қарама-қаршилиги 1:1 тугаган. 

Айтиб ўтганимиздек, Рўзиевнинг ҳакамлик фаолиятида бугун иккита янгилик бўлади. Биринчиси, Тошкент дербиси мақомига эга "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳсини биринчи марта бошқаради, қолаверса "Пахтакор"нинг сафардаги ўйинида илк марта ишлайди. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика