RU

Последние новости

19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   3 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  7 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  8 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   6 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  2

Бугун Англия Суперкубоги учун баҳс ёхуд "Арсенал" - "Манчестер Сити" Новости

Бугун Англия Суперкубоги учун баҳс ёхуд "Арсенал" - "Манчестер Сити"

10 август куни Тошкент вақти билан соат 19:00да Лондондаги "Уэмбли" стадионида Англия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.
Англия кубоги соҳиби "Арсенал" клуби Англия чемпиони "Манчестер Сити" билан соврин учун курашади.

Ёзда "Арсенал" сафига Матье Дебюши ("Ньюкасл"), Калум Чамберс ("Саутгемптон"), Давид Оспина ("Ницца") ва Алексис Санчес ("Барселона") каби футболчилар қўшилишди.

Бакари Санья, Лукаш Фабянски, Никлас Бендтнер, Эмилиано Вивиано, Ким Чельстрем каби футболчилар эса клубни тарк этишди.



"Сити" ҳам ёзда бир қатор футболчиларни сотиб олди. Улар орасида айнан "канонирлар" ҳимоячиси Бакари Санья ҳам бор. Бундан ташқари Фернандо ("Порту"), Вилли Кабальеро ("Малага") ва Эльяким Мангала ("Порту") янги мавсумда "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилишади.

Костел Пантилимон ва Жолеон Лескотт клубдан кетишга қарор қилишди.

Баҳсни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқари боради. Ўйин "Россия-2" телеканали орқали намойиш этилади.

"Арсенал" ҳисобида 12та Суперкубок мавжуд. "Сити" эса тўрт бор мана шу совринга эга чиққан.


АРСЕНАЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ
10 август. Лондон. "Уэмбли" стадиони. 19:00
Ҳакам
- Майкл Оливер (Нортумберленд, Англия).
Трансляция - Россия-2


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика