Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади
04 фев 2025 13:23
Новости
Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади
РПЛ қишки кубоги 2-тури доирасида москваликлар питерликлар билан рўбаро келади.
Мусобақанинг дастлабки турида "армиячилар" "Ростов"ни минимал 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтган ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев учрашувни асосий таркибда бошлаган.
Умид қиламизки, бугун ҳам Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушади ва самарали ҳаракатлари билан жамоасига фойда келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Зенит - ЦСКА учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии