Буффон: "Шармандали якун бўлди"
12 апр 2018 02:46
Новости
Буффон: "Шармандали якун бўлди"
ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Реал"га қарши учрашувдан кейин "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал" - дунёнинг энг катта жамоаларидан бири. Айбни барчамиз ўз бўйнимизга олишимиз керак. Бироқ бугунги баҳс қўшимча таймларда ҳам давом этиши керак эди.
Ҳаёт давом этади. Биз иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини кўрсата олишга яқин келганимиздан жуда хурсандман. Аммо ўйиннинг якуни шармандали бўлди.
Баҳс бошланишидан олдин бизнинг имкониятларимизни 0,00000001 фоизга баҳолашганди. Аммо футболчиларимиз ўзларида характер борлигини кўрсатиб, ишончни қайтара олишганди", - деди Буффон.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии